Ёзувчлар уюшмаси Навоий вилоят бўлими НИЗОМИ

 

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ 
НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАСИ НИЗОМИ

 

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (кейинги ўринларда – Уюшма деб номланади) Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси (кейинги ўринларда – Бўлинма деб номланади) вилоятда уюшманинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Уюшманинг ташкилий-ҳуқуқий шакли-жамоат бирлашмаси бўлиб, бўлинма унинг Навоий вилоятидаги юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаси ҳисобланади.

1.2. Бўлинма Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонунлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятларини тартибга солувчи қонун ва қонун ости ҳужжатлари, шунингдек, Уюшманинг Устави ҳамда мазкур Низом асосида ўз фаолиятини олиб боради.

1.3. Бўлинма ихтиёрийлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик, қонунийлик асосида тузилган бўлиб, ўз фаолиятини Навоий вилояти ҳудудида амалга оширади.

1.4. Бўлинма белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади ва белгиланган тартибда банкларда очилган ҳисоб рақамларига, мустақил балансига, ўзининг тўлиқ номи кўрсатилган муҳр ва бурчак штампига эга бўлади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши ҳамда ўз номидан ҳуқуқларни олиши, мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

1.5.Бўлинма ўз мажбуриятлари юзасидан қонунларга мувофиқ ундиришга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради. вулкан

1.6. Бўлинма ўз фаолиятида Уюшманинг белгиланган тартибда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган рамзидан фойдаланади.

1.7.Бўлинманинг фаолият муддати чекланмаган.

1.8.Бўлинманинг расмий номланиши:

ўзбек тилида:

кирилл алифбосида: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси;

лотин алифбосида: O`zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Navoiy viloyat hududiy bo`linmasi;

рус тилида: Региональное отделение Навоийское области "Союза писателей Узбекистана”.

1.9. Бўлинманинг доимий фаолият юритувчи раҳбар органи жойлашган жой (почта манзили): 210100, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 36-уй.

1.10.Уюшма аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш тартиби, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда аъзоликка оид бошқа қоидалар Уюшма Уставида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 
НИЗОМнинг тўлиқ матни: nizom.pdf


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар