Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими 1983 йилда ташкил этилган.

2008 йилда эса вилоят Адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилиб, қайта ташкил этилган .

2016 йил 14 октябрда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адлия вазирлигида қайта рўйхатга олингач. Бўлим 2016 йил 13 декабрда вилоят Адлия бошқармасида қайта рўйхатга олинди.

Вилоятда яшаб асарлари билан элга танилган ижодкорлардан Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси сафига қабул қилинганларнинг сони то шу бугунгача9 тага етказилди. 2017 йил ва 2018 йилда 1 (бир) нафардан ижодкор аъзоликка қабул қилинмоқда. Асарлари билан танилиб бораётган35 нафар ижодкор Уюшма аъзолигига номзод сифатида рўйхатга олинган.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган босма оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ёш ижодкорлар тўгараклари сони 15 тадан ошди. Уларга таниқли ижодкорлар жамоатчилик асосида раҳбарлик учун беркитилди. Ёш ижодкорларнинг илк асарларининг мазмуни ва савияси , ёритилаётган мавзулар ранг-баранглиги таниқли шоир ва адиблар билан устоз-шогирд алоқаларини йўлга қўйиш эвазигаяхшиланди. Кейинги бешйил ичида вилоятда қирқ нафардан зиёд ёш шоир ва адиблар оммавий ахборот воситалари ҳамда нашриётлар таҳририятларида янги иш ўринлари билан таъминландилар. Уларнинг асосий қисми ёш ижодкорлардир. Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да ва вилоятдаги шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган таҳририятлар ҳамда таълим муассасалари қошида ёш ижодкорларни чиниқтирувчи 37 та ижодий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди, уларга тажрибали ижодкорлар беркитилди. Навоийлик ёш ижодкорлардан Ифтихор Хонхўжаев,Гулруҳ Худоёрова ҳамда Дилноза Абдуҳамидованинг биринчи китоблари "Ижод” фонди маблағи эвзигабепул чоп этилди.

Кўплаб ёш ижодкорлар сараланиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг ёш ижодкорлдарнинг Зомин семинари машғулотларига жалб этилмоқда. Мазкур семинар иштирокчиларидан- Алишер Боймуродов, Оқилжон Абдубарноев ҳамда Рўзиқул Очиловлар 2017 йилда, Фазлиддин Худдиев, Умида Сатторова, Мафтуна Очилова, Гулчирой Бобоқулова, Жамшид Бердиевлар эса 2018 йилда ташкил этилган ёш ижодкорларнинг Зомин семинарида фаол иштирок этдилар.

 

Ҳар йилиўттизга яқин ёш ижодкорларнинг илк китоблари тайёрланиб, бўлим қошидаги Бадиий Кенгашда муҳокама этилиб, ҳомийлик асосида чоп этилмоқда.Халқ бахшиси Хатирчи туманидаги Пўлкан шоир қадамжосида "Бахшилар юртни куйлайди” халқ сайли уюштирилиб, вилоятдаги таълим муассасаларида ҳафтанинг пайшанба кунлари "Китобхонлик куни” деб эълон қилинди. Президент асарларини ўрганишга ваёшлар орасида тарғиб этишга эътибор берилмоқда. "Навоийлик ёш навоийхонлар”, "Навоийлик ёш бобурхонлар”, "Камалак юлдузлари”, "Юрт келажаги”, "Энг фаолёш журналист” танловларининг туман ҳамда вилоят босқичлари юқори савияда ташкил этилмоқда, ғолибликни эгаллаган иқтидорли ёшлар рағбатлантирилмоқда.Бўлим қошидаги Бадиий Кенгаш томонидан ҳар йили турли ёшдаги юз нафарга яқин иқтидорлиижодкорларнинг энг сара асарлари муҳокама этилиб, ҳомийлар кўмагида чоп этилишига эришилмоқда. Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган ”Энг улуғ, энг азиз” танловинингвилоят ҳамда республика босқичларида вилоятда яшаб ижод этаётган шоир ва адибларнинг фаол иштироки таъминланмоқда.

Мустақиллигимизни ҳимоя қилишда жонини қурбон қилган собиқ аскарларимиз ҳақида китоблар яратилмоқда.

Бўлим томонидан вилоятдаги барча ахборт-ресурс марказларида, ишлаб чиқариш корхоналарида,маҳаллаларда, ички ишлар ва мудофаа бошқармасида, таълим ва ҳарбий муассасаларда маънавий-маърифий тадбирлар, китоб марафонлари, ёш ижодкорлар учун таниқли шоир ва адиблар сабоқлари ,Ёш ижодкорлар фестиваллари , адабиёт байрамлари, мушоиралар, китобхонлик танловлари мунтазам уюштирилмоқда.

2018 йил "6”февралда вилоятдаги мактаблар ўқувчилари орасида китобхонликка бағишланган танловлардан "Навоийлик ёш навоийхонлар” танловининг 3 нафар 3-ўрин соҳибига биттадан ноутбук, 2 нафар 2-ўрин соҳибига биттадан компьютер жамланмаси, 1 та1-ўрин соҳиби-Кармана туманидаги4-мактаб 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоровга Президент совғаси-”Спарк” автомашинаси топширилди. Айнан Иброҳим Ғаффоров ёш ижодкор сифатида 2018 йил "30” июнь куни Президентимиз фармонига кўра " Мард ўғлон” мукофоти билан тақдирланди.

Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими томонидан 44 нафар таниқли ижодкор вилоятдаги таълим муассасаларига китобхонлик тадбирлари ташкил этишгакўмаклашишга бириктирилган.

2018 йилнинг июнь ойида Бўлим "Мен Ўзбекистон Республикаси Конститутциясини ўрганаман!” лойиҳаси туфайли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик институтларини қўллаб-қуватлаш фондининг 28, 1 миллион сўмдан иборат давлат грантини қўлга киритди.



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар