Бош саҳифа > Ахборот > ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА
ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА5-04-2022, 09:48. Муаллиф: info |
Жорий йил 5 апрель куни Нурота туман Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг "Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг Нурота туман босқичи бўлиб ўтди.
Туман ташкилий қўмитасидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати - Туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ўктам Каримов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Раҳим Қодир, Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими етакчи мутахассиси, носир Жамшид Бўрон, туман "Нурнома" газетаси муҳаррири Лазизжон Бозоров, Туман ХТБ масъули Дилобар Қаландаровалар низомда кўрсатилган 10 та кўрсатгич бўйича танловга иштирок этиш юзасидан ариза топширган умумтаълим мактаблари Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларини одилона баҳоладилар.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига асосан танловнинг вилоят босқичига бориш 36-умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Сардор Салимов ҳамда 30-умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Ўзбекбой Раҳмоновга насиб этди.
Ғолибликни қўлга киритган ва танловда фаол иштирок этган тарғиботчиларга Нурота туман Маънавият ва маърифат кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир шеърий айтишув, кўтаринки суҳбат билан давом этди.
Ортга қайтиш |