Бош саҳифа > Ахборот > “Китобхон отахон” лойиҳасида

“Китобхон отахон” лойиҳасида


9-10-2019, 10:54. Муаллиф: info
4 октябрь куни  Навоий шаҳридаги  "Нуронийлар маскани”  мажмуасида  "Кексалар ҳафталиги”  доирасида  қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан,  Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими томонидан  кексалар ва ёш ижодкорлар иштирокида  "Китобхон отахон”   лойиҳасида    25 нафар   отахон ва онахонларга  ижодкор ўқувчилар  ўзбек мумтоз адабиёти намуналаридан парчалар  ўқиб беришди   ,  "Кексалар ва ёшлар мушоираси” лойиҳасида 11 нафар   кекса ижодкорларнинг  Ватан , Истиқлолга шукроналик  руҳидаги  шеърлари тингланди. Бунга жавобан   17 нафар ёш ижодкор ўз машқларини ўқиб бердилар. 
"Янги китоблар тақдимоти” лойиҳасида  кекса китобхонлар яқинда нашр этилган  китоблар билан таништирилди. 
Бир пиёла чой устидаги давра суҳбатида  нуроталик ва конимехлик бахшилар айтишувлари ,  озод ва обод Ўзбекистонимизни мадҳ этувчи ўланлар ва куй-қўшиқлар янгради.
 “Китобхон отахон”   лойиҳасида
 “Китобхон отахон”   лойиҳасида
 “Китобхон отахон”   лойиҳасида
 “Китобхон отахон”   лойиҳасида
 “Китобхон отахон”   лойиҳасида
Ортга қайтиш