ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ

 

ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Жорий йил 21 август куни Нурота туманидаги мусиқа мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан таниқли шоир, фахрий педагог Яхшибой Шариповнинг "Сайланма" китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ташкилотчилардан масъуллар, туман ижодкорлари, фахрий отахонлар, кутубхоначилар, ўқитувчи-мураббийлар қатнашдилар. 
 

ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакили Жамшид Бўрон ушбу китобнинг ўзига хос жиҳатларига таъриф берди. Ҳаёт тажрибасига таяниб, миллий достонларимизни халқимизга қайтарилаётгани катта адабий ҳодиса эканлигини таъкидлади.

ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Шундан сўнг муаллифнинг дўстлари фахрий шифокор, ижодкор Умрқул Нарзуллаев, меҳнат фахрийси Отаули Холдоров, фахрий йўлчи Суюн Қулмоновлар муаллиф ҳақида, унинг ижод намуналарига оид илиқ фикрларни билдирдилар. 
 

ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Шунингдек, шоир Бахтиёр Ҳалимов, ижодкор Обида Саидқулова, шоира Зухро Шарипова, ношир Нозигул Шарипова муаллиф хусусида сўзлаб, унинг ижод намуналаридан йиғилганларга ҳавола этдилар. 

ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ


Тақдимотда муаллиф Яхшибой Шариповга ҳамда ҳамқадам дўстларига ҳурмат кўрсатилиб тўн кийдирилди. Барча туман кутубхоналари вакилларига "Сайланма" китоб топширилди.

ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ





Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар