БАҒРИМНИНГ ЭРК ЕРИ
- 28.04.2023, 10:35,
- 58,
- Ахборот
- 0
Жорий йилнинг 28-апрель куни Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси, Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида навбатдаги "Қизилқум оқшомлари” ёш ижодкорлар мушоираси институт боғида ташкил этилди. Вилоятнинг турли ҳудудларида яшаб ижод қилаётган ёш ҳаваскор ижодкорлар иштирок этган шеърият кечасига меҳмон сифатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Мусфира Мунавварова таклиф этилди. Шоиранинг "Бағримнинг эрк ери” номли китобидан жой олган нафис шеърлар ёшлар тилида жаранг сочди. Устозлар ёд этилди. Ижод ва илҳом, сўз ва бадиий адабиёт қудрати, мутолаа борасида кечган суҳбатлар, шоиранинг ҳаёти, ижодига доир савол-жавоблар нафис мажлислар яна мушоирага уланди.
Мусфира Мунавварнинг тасаввур оламига йўғрилган, ташбеҳга бой, ўзгача услубдаги янги шеърлари, ўқувчиларнинг машқлари тингланди. Ёшларга керакли тавсия ва муносиб рағбатлар берилди.
Шунингдек, шоира Шаҳодат Усмонова, Муҳайё Назарова, Умида Раҳимова, Озода Мардонова, Нилуфар Шарипова, Дилноза Мезомова, журналист-адиба Дилором Сармоновалар ҳам бугунги мушоирада фаол иштирок этишиб ёшлар ижодига доир фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир сўнгида ёшлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган китоблар, вилоят кутубхона марказининг ташаккурномалари билан тақдирланишди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими
МАВЗУГА ОИД ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР: