“Ватан манзумаси” адабий-маърифий тадбири Навоийда

   

“Ватан манзумаси” адабий-маърифий тадбири Навоийда


     Ёшларни ватанпарварлик, руҳида тарбиялаш мақсадида пойтахтда ташкил этилган "Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир вилоятлар бўйлаб ҳам ўтказилмоқда.
    Жорий йилнинг 29 март куни Навоий шаҳридаги муҳташам "Фарҳод" маданият саройида ўтган кечада вилоятимизга ташриф буюрган меҳмонлар, таниқли шоир-ёзувчилар, "Мумтоз шеърият" халқаро фестивали иштирокчилари, санъат ва маданият арбоблари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар жам бўлди.
 

“Ватан манзумаси” адабий-маърифий тадбири Навоийда


     Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов очиб берди ва Озарбайжон Ёзарлар бирлиги раиси, Анар Рзаевга "Дўстлик" ордени ҳамда давлатимиз раҳбари совғаларини тантанали топширди.
     Сўз ва соз байрами баҳона санъат ва адабиёт фидоийлари томонидан янграган, назму навога йўғрилган бадиий чиқишлар қардош халқлар вакилларини муштарак айлади. Ватан тараннум этилган ҳар бир ижодий асар тадбир иштирокчилари томонидан олқишлар билан кутиб олиниб юракларга муҳрланди. 
        Ҳарбийлар томонидан ижро этилган қўшиқлар барчада ватанпарварлик туйғусини оширди. 
 

“Ватан манзумаси” адабий-маърифий тадбири Навоийда


     – Кўтаринки кайфият, юқори савияда ўтган адабий тадбир юртимга муҳаббатимни янада оширди, айниқса миллий адабиётимиз дарғалари ижодидан айтилган намуналар дилларда Ватан ишқини оловлантирди, – дейди шоира, Умида Раҳимова. – Илм ва ижод аҳли, айниқса, навоийлик ёшлар ҳар бир ижодий асарни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишгани бизни руҳлантирди. Навқирон шаҳардан соғинч билан эслашга арзирли таассуротлар олдик. Шу ўринда навқирон  кентнинг диққатга сазовор жойлари, меҳмондўст, бағрикенг халқи мени мафтун этганини ҳам алоҳида эътироф этаман,-дейди пойтахтдан ташриф буюрган ёш ижодкор Эркинжон Ҳожимаматов.
     Тадбирдан сўнг меҳмонлар вилоятдаги нуфузли меҳмонхоналарга ифторлик қилиш учун йўл олишди. Адабий-маърифий суҳбатлар, кун таассуроти бир пиёла чой устида давом этди.  

“Ватан манзумаси” адабий-маърифий тадбири Навоийда


Ҳулкар Ғаффорова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 
Навоий вилояти бўлими бош мутахассиси.


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар