Жорий йилнинг 2 феврал куни Навоий шаҳридаги 523-сафарбарлик чақирув резерви батальонида "Жиноятчиликка қарши курашиш давр талаби" мавзусида вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирга Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари, вилоят Адлия бошқармаси бўлими бошлиғи Д.Каттаева,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими етакчи мутахассиси Ж.Бердиев, Жамоатчилик кенгаши етакчи мутахассиси Ф.Жўраев, вилоят фахрийлар кенгаши раиси М.Ашуров, 523-счр батальони командири, подполковник Б.Ташпулато, вилоят "Ветеран жангчи-фахрийлар”бўлими раиси ўринбосари А.Каримовлар ҳамдасафарбарлик резерви хизматчиларииштирок этдилар.
Ҳарбий хизматчиларга ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш чоралари, йўналишлари хусусида тушунтирилиб ўтилди. Хусусан, жаҳон тажриба ўрганилди. Миллий қадриятларимизга хос тарбия усулларидан фойдаланиш, энг аввало ҳар бир ёшни иш билан самарали машғулот, китоб мутолааси билан банд қилиш бўйича ишларни янада жонлантириш тавсия этилди. Ҳарбий хизматчилар томонидан берилган саволларига тегишли жавоблар берилди.