Жорий йил 28 январь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими фаолларининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Навоий вилоят ҳокимлиги котибият мудири Азимжон Ёрқулов, 7 нафар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда фаол вилоят ижодкорлари қатнашдилар.
Йиғилишни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раҳбари Баҳриддин Садриддинов очди ва олиб борди. Йиғилиш кун тартибида Бўлим фаолиятининг 2022 йил якунлари ҳамда 2023 йил учун бегиланган муҳим вазифалар каби масалалар ўрин олди.
Бўлим раҳбари уюшма вилоят бўлими фаолиятининг 2022 йил ҳисобот даврида амалга оширган ишлари, лойиҳалари, вазифалар ижроси хусусида тўхталди.
Шунингдек, Бўлимнинг 2023 йилги режалари йўналишида Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Худойберди Наврўз, Салима Умарова, Мунавварова Мусфира, шунингдек, носир, Истам Ҳамроев, ёш шоир Феруз Неъматуллаевлар ўз таклифларини билдириб ўтдилар.
Хусусан, Навоий адабий муҳити тарихи бўйича изланишларни рағбатлантириш, Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг ўқувчи шогирдлари тўпламларини чоп этиш, уюшма аъзоларини ҳам бир туман ижодий тарғиботчиларига бириктириш, бўлим қошидаги тўгараклар фаолиятини жонлантириш ва бошқа таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.
Йиғилишда Навоий вилоят ҳокимлиги котибият мудири Азимжон Ёзрқулов сўз олиб, вилоят ҳокимлиги ҳудуд ижодкорларини доим қўллаб-қувватлашга тайёрлиги, бу йўлда бир қатор адабий ташаббуслар ва янги тарғибот тадбирларини ҳамкорликда амалга оширириш бўйича режалар белгилаб олингани хусусида сўзлада. Шундан сўнг, бир қатор ижодкорлар йил давомидаги фаоллиги учун вилоят ҳокими ўринбосарининг Ташаккурномалари ва бадиий китоблар билан тақдирланди.