“БИР ҚАТИМ НУР” китоби тақдимоти
- 27.12.2022, 10:29,
- 169,
- Ахборот
- 0
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист, шоира "Меҳнат шуҳрати” ордени, "Шуҳрат" медали соҳибаси Салима Умарованинг Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп этилган "Бир қатим нур” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятдаги таниқли шоир-адиблар, журналистлар, маънавият тарғиботчилари, фаол китобхонлар, ёш ижодкорлар шунингдек, адибанинг дўстлари, яқинлари, мухлислари иштирок этишди. Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раҳбари, шоир, Баҳриддин Садриддинов бошчилигида бир қатор ёзувчи-шоирлар Салима Умарова билан матбуот соҳасида елкама-елка ишлаган, узоқ йиллар фаолият олиб борган ҳамкасблари, шогирдлари, дўстлари қолаверса, Навоий давлат педагогика институти профессори Тоҳир Хўжаевлар шоира шахсияти, ҳаёти ва ижод йўли, бетакрор ижоди, тақдимот сабабчиси бўлган "Бир қатим нур” китоби ҳақида фикр билдирдилар.

Навоий шаҳридаги 11-мактабнинг ижодкор ўқувчилари шоира шеърларидан намуналар ёд айтишди. Навоий вилоят маданият бошқармаси хонандалари ва созандалари ўз куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзгача файз улашди. Тадбир сўнгида Салима Умарова бетакрор шеърлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Ушбу жараёнлар вилоят телерадиокомпанияси ходимлари томонидан Ўзбекистон-24 телеканалига жонли тарзда узатилди. Дилларга адабиёт меҳрини жойлаган адабий учрашув ва тақдимот аҳоли ва ёшлар китобхонлигини оширишга хизмат қилганлиги билан аҳамиятли бўлди.
МАВЗУГА ОИД ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР: