"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" ҚИЗИЛТЕПАДА

 

"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" ҚИЗИЛТЕПАДА

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан Қизилтепа туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман ХТБ ҳамкорликларида 31-октябрь  куни туман марказидаги 5-мактабда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан беш муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини номоён этишга имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, уларни маънавий қадриятларга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида "Қизилқум оқшомлари”  мушоира кечаси  ўтказилди.
   Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раҳбари Баҳриддин Садриддинов очиб берди. Қизилтепа тупроғида туғилиб адабиётимиз, маънавиятимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган ижодкорлар, шоир-ёзувчилар ҳақида тўхталди. Қизилтепалик шоир Истам Ҳасановнинг ёшларга тилаклари, шеърларидан сўнг ёш ижодкорлар мушоирасига навбат берилди. Ўқувчиларнинг Ватанни мадҳ этувчи, миллий рамзларимиз таърифланган ота-она, устозни улуғловчи шеърларни галма-гал ўқидилар. Шунингдек, Қизилтепа туман мактабларида фаолият олиб бораётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолиятини янада яхшилаш, адабий тўгарак ташкил этишга доир маслаҳатлар берилди.
Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга туман маънавият бўлинмасининг диплом ва ташаккурномалари ва Ёзувчилар уюшмасининг бадиий китоблари совға қилинди. Тадбир адабиёт, китобхонлик, ёшлар маънавий савиясини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими 
 
"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" ҚИЗИЛТЕПАДА
"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" ҚИЗИЛТЕПАДА
"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" ҚИЗИЛТЕПАДА
"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" ҚИЗИЛТЕПАДА

 
 
 



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар