ТОШКЕНТДА НАВОИЙЛИК ИЖОДКОРНИНГ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
- 04.11.2022, 11:38,
- 268,
- Ахборот
- 0
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаоллар залида навоийлик таниқли ижодкор, шоир ва публицист, "Шуҳрат” медали ва "Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Одил Ҳотамовнинг "Хирмон” сайланма китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот маросимини "Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев бошқариб борди.
Тадбирда ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги бош директори, шоир ва ёзувчи Абдусаид Кўчимов, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов, профессор Қозоқбой Йўлдошев, таниқли шоира Ҳалима Аҳмедова, адабиётшунос олим Сувон Мели, шоир Вафо Файзуллоҳ ва бошқалар сўзга чиқиб, ижодкорнинг бадиий асарлари, хусусан "Хирмон” китоби ҳақидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Тақдимот якунида Одил Ҳотамовга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг эсдалик совғаларини топширилди.
МАВЗУГА ОИД ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР: