1 ноябрь куни Навоий шаҳридаги 8-ИАТЧЎИТ мактабида Усмон Носир таваллудининг 110 йилли олдидан "Усмон Носир сўнмас юлдуз" номли маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли носир Истам Ҳамро, мактаб ижодий-маданий тарғиботчиси Жамшид Бўрон, директор ўринбосарлари, ўқитувчилар ҳамда фаол ўқувчи ёшлар қатнашдилар.
Усмон Носирнинг ижоди ва ҳаёт йўли хақида сўзланди, саҳна кўринишлари, монологлар, хор жамоаси ва якка тарзда шеърлари куйга солиниб куйланди.
Ушбу тадбир Президентимиз қарорида таъкидланганидек байрамона шукуҳда ўтказилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими.