27 октябрь куни соат 10:00 да Навоий давлат кончилик ва ахборот технологиялари университети қошидаги академик лицейи кутубхонаси ҳамда соат 14:00да Адлия вазирлиги тасарруфидаги Навоий вилояти Юридик техникуми фаоллар залида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби, шоир Одил Ҳотамовнинг янги "Хирмон" номли сайланма китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда таълим даргоҳининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, кутубҳоначилар хамда талаба ёшлар қатнашдилар.
Даставвал, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими етакчиси мутахассиси Жамшид Бердиев устоз ижодкорнинг таржимаи ҳоли, хаёт ва ижодий фаолияти даврлари хусусида тўхталди.
Шундан сўнг, ўқувчи ёшлар ва адиб Одил Ҳотамов савол-жавоб тарзида тақдимотни давом эттирдилар. Тадбирларда устоз ижодкор шеърлар ўқиб, уларнинг ёзилиш тарихи, замондош бўлган бир қатор адибларимизҳаётидан хотиралар билан ҳам ўртоқлашдилар. Тақдимот тадбирида "Хирмон" сайлама китоби таълим даргоҳларининг кутубхоналарига топширилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими.