ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ
- 18.10.2022, 10:56,
- 190,
- Ахборот
- 0
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Кармана тумани бўлинмаси, туман АКМ ҳамкорлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Кечки майсалар", "Тириклик шами", "Дала йўли", "Нафас", "Юксакдаги дарахт", "Қуёш сиёҳдони" номли шеърий, насрий асарлар муаллифи, "Шуҳрат" (2001) медали, "Меҳнат шуҳрати" (2011) ордени соҳиби Одил Ҳотамов қаламига мансуб "Хирмон" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда маҳоратли журналист "Халқ сўзи" газетасининг вилоятдаги мухбири Темир Эшбоев, шоира Ўралой Турдиева, адиб А.Холиқов, уюшманинг бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорова, туман маънавият бўлинмаси мутахассиси Д.Қаҳҳоровлар китоб ва Одил Ҳотамов ижоди ҳақида ўз фикрларини баён этишди.
Тақдимотда иштирок этган ижод ва шеъриятга ҳаваси баланд ёшлар йўллаган саволларига атрофлича жавоб олишди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга ушбу китобдан улашилди.
МАВЗУГА ОИД ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР: