Жорий йил 17-октябр куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан Навоий шаҳридаги Президент мактабида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан "Тилимиз жонкуярлари" шиори остида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари таниқли адиб, фольклоршунос, журналист Раҳим Қодир ҳамда меҳнат фахрийси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, ёзувчи Худойберди Наврўз билан адабий учрашув бўлиб ўтди.
Устоз ижодкорлар ўзбек тилининг мавқейи, Давлат тили мақоми берилишига даҳлдор тарихий воқеалар ҳақида алоҳида тўхталиб, она тилимиз ривожи учун ҳар биримиз масъуллигимизни таъкидладилар.
Тадбир давомида фахрий ижодкорлар ўз ижод намуналаридан шеърлар, ҳикоя ва ҳикматлар ўқидилар, ўқувчи ёшларга маслаҳатлар бердилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими.