"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг  31 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш тўғрисидаги тарихий Қарори  ҳамда Ўзбекисто Ёзувчилар уюшмасининг 4 августдаги 16-сонли қарори ижро учун қабул қилинди! Шунга асосан Навоий вилоятида турли тадбирлар бўлим томонидан ўтказилмоқда.

 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”


 

  Айни пайтда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси бугун барча юртдошларимизни бир эзгу мақсад йўлида бирлаштираётир.  Ватан қурмоқ, ҳар гўшада озод-обод Ватанни кўрмоқ мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар эзгу лойиҳалар юртимизнинг турли нуқталарида ҳар-хил соҳа вакилларини бирдамликка чорлаётир.

    8 август куни Навоий шаҳри марказида жойлашган "Маънавият маскани” га тўпланган навоийлик ижодкорлар ҳам Ватан мустақиллигининг 31 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш, вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли кенг қатламлари ўртасида Мустақиллик байрамига бағишлаб маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида шоир-ёзувчилар, ижодкор зиёлилар, ёш ижодкорлар иштирокида учрашувлар ўтказиш юзасидан атрофлича келишиб олдилар.

 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”


 

 

       8 август куни Навбаҳор тумани Маънавият ва маърифат бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорликларида туман мактабларида фаолият кўрсатаётган Ижодий-маданий маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг ўтган ўқув-йили  давомидаги иш ҳисоботлари билан танишилди.

9 август кунии Навоий шаҳридаги "Меъморлар” МФЙ ҳудудида жойлашган Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган "Қизилқум оқшомлари” ёш ижодкорлар  тадбирини Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Баҳриддин Садриддинов, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлинмаси раҳбари Акрам Муқимовлар очиб берди.

     Режага кўра  кичик ёшдаги ўғил-қизлар жажжи юракларида жўш урган беғубор фикр туйғуларига йўғрилган шеърларидан айтишиб мушоирани бошлаб беришди. Бадиий сўз санъати ва мусиқа ҳамоҳанглигида ўтган мушоирада ёшлар жонажон Ватанимизнининг бетакрорлигини самимий туйғулар ила Янги Ўзбекистонда қадр топаётган эл ва инсон бахту саодатидан сўз айтишга муяссар бўлдилар. Барча иштирокчилар тадбир ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар билан тақдирландилар.

 

 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

 

 

 

    10 август куни Конмех туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир, туркий  халқлар дўстлигининг оташин куйчиси Абай Қўнонбоев таваллудининг 177 йиллиги муносабати билан "Абай ижодий мероси-халқ бойлиги" "Абай мураси – халқ улағаты” мавзусида манавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Абай аввало, ўз замонасининг  туркий адабиётини ва рус классик адабиётини пухта ўрганди,  қозоқ адабиёти ва қозоқ  адабий тилига асос солди. Шоирнинг шеъру достонлари, насрий асарлари, таржималари қозоқ халқининг миллий-маънавий ифтихори бўлиб қолади. Абай ижоди туркий тилларда сўзлашувчи халқларнинг умумий маънавий мулкидир. Абай халқларни дўстлик ва биродарликка, ҳамжиҳатликка чақиради.

    Тадбирда шоир  Абай ижодига оид 5 та йўналишда танловлар ташкил этилди. Танлов ғолиблари қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Мазкур ўзига хос адабиёт байрамида  Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Б. Садриддиновлар иштирок этдилар ва тадбир иштирокчиларини табрикладилар.


 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

 

   10 август куни Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят Ахборот-кутубхона марказида  Ўзбекистон Республикаси  Президенти томонидан илгари сурилган  бешта  муҳим ташаббус ижроси ҳамда 2022 йил - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" муносабати билан аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш, маънавиятини ошириш мақсадида "Йилнинг энг яхши китобхон маҳалласи” кўрик-танлови Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Маҳалла хайрия жамоат фонди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси,  Навоий шаҳар манавият ва марифат бўлинмаси ҳамда Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. 

  Танловда Навоий шаҳрининг "Мустақиллик”, "Турон”, "Ёшлик”, "Баҳор” ва Кармана туманининг "Деҳқон”, "Нарпай” маҳалла фуқаролар йиғинларидан 3 нафар иштирокчидан иборат жамоалар тезкор савол-жавоб ( бадиий асарлар юзасидан 10 тадан савол берилди.), ўзбек ва жаҳон адабиёти билимдони (Ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан иборат китоблар асосида тайёрланган 20 та саволга ёзма жавоб беришди), "Менинг энг севимли китобим” (Ушбу шартда жамоалар ўзлари ёқтирган асарни китобхонларга(диалог, монолог, шеърий тарзда,  саҳна кўринишлари орқали) тавсия этдилар. Асар мазмун моҳияти ва ёш авлод тарбиясидаги орни ҳақида тўлиқ малумот беришди) каби шартлар асосида беллашдилар. 

 Кўрик-танловда ҳакамлар ҳйъати баҳолаган натижаларга кўра "Турон” МФЙнинг "Турон" жамоаси 1-ўрин, "Ёшлик" МФЙнинг "Ёшлик” жамоаси 2-ўрин, Кармана тумани  "Нарпай” МФЙнинг "Нарпай" жамоаси 3-ўринни эгаллашди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари, бадиий китоблар билан тақдирландилар.

       Танловда  168 нафар китобхонлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

    11 август куни Навоий вилояти Конимех тумани "ЛИДЕР" ёшлар маркази томонидан Конимех туманидаги Маънавият ва маърифат маркази биносида  Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан конимехлик ёшларнинг "Имкон" номли жамоа тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тадбирни туман ҳокими Рўзиев Руслан очиб, барчани қўшалоқ байрамлар билан қутлади. Туманда фаолият юритаётган ижодий-маданий тарғиботчилар томонидан мактабларда ташкил этилган адабий тўгараклар ўқувчиларидан  60 нафари  истеъдодини намоён этишга имкон яратган  "Имкон” номли ёшлар баёзи ижодга эндигина қадам қўйган ёшлар учун муносиб туҳфа бўлди.

 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

 

   Тақдимотда иштирок этган шоиру ёзувчилар ёшларга оқ йўл тилаб, энг сара ижод намуналарини эътироф этдилар. Конимехлик ёшлар мушоираси қизғин давом этди, барчага мазкур тўплам совға сифатида улашилди.

     Ўзбекистон давлат мустақиллигининг  ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида Навоий вилоят телерадиокомпанияси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамкорликларида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот дастурларини суратга олиш ишлари бошлаб юборилди.

      Жорий йил 11 август куни Кармана туманида жойлашган «Ишонч» болалар оромгоҳида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан "Болалар адабиёти кунлари” шиори остида китобхонлик тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ҳамкор ташкилотлардан масъуллар иштирок этиб, ёшларни мутолаа, илм олишга ундайдиган тавсия ва маслаҳатларини бериб ўтдилар.

   Ўз навбатида оромгоҳда дам олаётган ўқувчи ёшлар истеъдодларини намойиш этдилар. Ўзларининг ёзган шеър ҳамда ҳикояларини айтиб, ўқиган китоблари хусусида саволлар жавоблар ўтказдилар. Тадбирга йиғилган болажонларга ёш носир Жамшид Бўрон томонидан ўзбек ва жаҳон болалар адабиёти намуналарининг сара асарлари ҳақида маълумот берилиб китоблар рўйхати тавсия этилди.

 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

 

     12 август куни Н-ҳарбий қисмда шоир Баҳриддин Садриддинов билан учрашув ташкил этилди.

   12 август куни Навоий шаҳри марказида жойлашган муҳташам Ёшлар марказида  вилоятда яшаб ижод қилаётган Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, устоз шоир-ёзувчилар ва ёш умидли ижодкорлар иштирокида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик тантаналарига бағишланган "Ватаннри мадҳ этар шоирлар” мушоираси бўлиб ўтди.  Мушоира давомида  видеороликлар суратга олинди.

 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

 

     13 август куни Мудофаа Вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари  Навоий шаҳридаги "Бунёдкор” МФЙда уч авлод учрашувини ташкил этишди. Учрашувда  ёш аскарлар, мактаб ўқувчилари ҳамда бир гуруҳ ижодкорлар ва Афғон уруши иштирокчилари Мустақиллигимиз берган имкониятлар ҳақида  сўз юритишди. Мушоира давомида Янги Ўзбекистонимиз мадҳ этилди.

    "Дўстлик байроғи” вилоят газетасининг 29-сонида бўлим бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорованинг Ватан ҳақида туркум шеърлари эълон қилинди.

    Хатирчи туманидаги "Тасмачи” МФЙда янги кутубхона ташкил этилди. Ёзувчилар уюшмаси томонидан совға қилинган бадиий китоблар ўрин олган мазкур кутубхонага  маҳалла аҳолиси, ёшлар тез-тез ташриф буюришмоқда.


    Навоийлик ижодкорлардан Актам Жўраевнинг "Учқур хаёллар” ҳамда   Моҳинур Абдусамадованинг "Икки кўзим нурисан Ватан!” номли китоблари нашрдан чиқди.

   "Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида навоийлик ёш тадқиқотчи Раъно Файзуллаеванинг Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид ижодига бағишланган мақоласи ҳамда таниқли шоир Турсун Али бидан Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раҳбари Б.Садриддиновнинг ижодий мулоқотлари ҳам чоп этилди.

 

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”


 




Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар