"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" - КАРМАНАДА

27 июль куни Кармана тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 5-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан, шунингдек, Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими, Кармана туман маънавият ва марърифат бўлими ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган анъанавий "Қизилқум оқшомлари" мушоирасининг карманалик ижодкор ёшлар иштирокидаги навбатдаги анжумани бўлиб ўтди. Туман мактабларида фаолият юритаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва уларнинг истеъдодли шогирдлари таклиф этилган тадбирда Кармана фарзанди, иқтидорли шоир ва таржимон Вафо Файзуллоҳнинг "Куртакда дарахтни кўрмоқ" китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Тадбирда иштирок этган масъуллар, устоз ижодкорлар шоирнинг ижодий ва таржимонликдаги фаолияти, такрорланмас асарлари, янги китобининг ўзига хос жиҳатлари хусусида фикр билдиришди.

"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" - КАРМАНАДА"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" - КАРМАНАДА


Наср ва назм йўналишида ўз ижод намуналарини ижро этган ўқувчи ёшларга ижодий баркамолликка эришишлари йўлида асқотадиган керакли маслаҳат ва йўл йўриқлар кўрсатилди. Тадбир сўнгида ижодий машқлари юқори баҳоланган ёш ижодкорлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг Фахрий ёрлиқлари ва бадиий китоблар билан тақдирланди. 

 

"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" - КАРМАНАДА"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" - КАРМАНАДА"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" - КАРМАНАДА"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" - КАРМАНАДА

 

 

"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ" - КАРМАНАДА



 



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар