"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ

15 июль соат 11:00да Вилоят ҳокими ўринбосарининг чора-тадбирига асосан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида нуроталик ёш ижодкор Роза Қурбонованинг "Лолача” илк насрий китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги бўлим бошлиғи Ҳамдам Муҳиддинов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Баҳриддин Садриддинов, вилоят маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Илҳом Турсунов ҳамда Навоий шаҳри ва Кармана туманида фаолият олиб бораётган ижодий тарғиботчилар, ижодкор ўқувчи ёшлар қатнашдилар. Даставвал, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари томонидан китоб муаллифи Роза Қурбоновага Вилоят ҳокимининг ташаккурномаси тантанали топширилди. Сўнг "Лолача” насрий китоби ҳақида сўз кетиб, ёш носир Жамшид Бўрон ушбу асар етимликда ўсган қишлоқ қизининг шоду-хуррамликлари, аччиқ кечмишлари ҳақида эканлигини билдирди. Воқеалар тушунарли тилда ёзилганлиги, миллий колорит элементлари ҳикояни ўқимишли қилганлигини эътироф этди. 
Муаллиф ушбу китоби яралиш тарихи, ҳаётий қаҳрамон протатип қилиб олинганлиги хусусида, асарни ёзишдаги мақсадлари ҳақида сўзлади. Ижодкор ўқувчилар муаллифга саволлар бердилар ва тегишли жавоблар олдилар. Фаол ёшларга "Лолача” китоби муаллиф дастхати билан тақдим қилинди.
"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ
"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ"ЛОЛАЧА" НАСРИЙ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар