"МУШОИРА" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
- 08.06.2022, 09:18,
- 42,
- Ахборот
- 0
Жорий йил 8 июнь Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида” Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида "Беш ташаббус олимпиадаси” ёшлар ойлиги доирасида "Ёш китобхон оила” ҳамда "Мушоира” кўрик-танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди.
Республикадан ташриф буюрган малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низоми талаблари асосида иштирокчилар баҳоланди.
"Ёш китобхон оила” танловининг 1-ўрин соҳиби Хатирчи туманидан қатнашган Пардаевлар оиласи бўлдилар. Кейинги ўринлар эса Учқудуқлик оила Турсуновларга ҳамда Навоий шаҳрилик Мустафоевлар оиласига насиб қилди. Муносиб ўринларни эгаллаган оилалар тегишли қийматдаги ваучерлар билан тақдирландилар.
Куннинг иккинчи ярмида "Мушоира” танловига старт берилди. Уч ёш тоифасида ёш ижодкорларнинг чиқишларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, ҳакамлар ҳайъати раиси Ахтамқул Каримов тегишли тавсиялар бериб баҳолаб борди. Ушбу танловда барча ёш тоифаси бўйича 30 га яқин ёшлар қатнашдилар.
Танлов жараёнида ҳар бир ёш ижодкор аввал ўз шеъри ҳамда бошқа шоир ижодидан шеърий намуна айтиб бердилар. Якуний баҳоларга кўра:
14-19 ёш тоифаси бўйича Кармана тумани "Янги ҳаёт” маҳалласидан Рўзиқулова Маҳсума, 20-25 ёш бўйича Нурота тумани "Жарма” маҳалласидан Раимқулов Ўлмасбек, 26-30 ёш бўйича Учқудуқ тумани "Абай” маҳалласидан Тошниёзова Дилнозалар танловда 1-ўринни ҳамда Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда китоблар топширилди.
МАВЗУГА ОИД ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР: