АПРЕЛ ОЙИДА

Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти Бўлими томонидан 2022 йил апрелда амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар

ҳисоботи

Машҳур ҳикоянавис адиб,  "Қор маликаси” эртаги билан дунёга  танилган Ҳанс Кристиан Андерсеннинг туғилган куни – 2 апрелда Халқаро болалар китоби куни ҳар йили дунё бўйлаб нишонланади. Ушбу байрам 1967 йилда Ёшлар китоблари халқаро кенгаши (IBBY) ташаббуси ва қарори билан жорий этилган.  Вилоятда ушбу байрам кўтринки руҳда ўтди.

Жорий йилнинг 1 апрел куни Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорликларида 2 апрел  "Халқаро болалар китоблари куни” муносабати билан навоийлик адиблар иштирокида ёш  китобхонлар анжумани  ташкил этилди. Ушбу ёш китобхонлар байрамида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим Абдулҳамид Холмуродов, эркин ижодкор Бобонор Нортожиев, Бўлим бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорова ,  "Гулзор” маҳалласи  фаоли Меҳринисо  Абдушукуровалар  табрик сўзлари билан китобхон-болажонларни қутлашди.   Ўқувчилар  китоб, мактаб, устозлар  ҳақида шеърлар ва ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан ҳикоялар ёд айтишди. Тадбир сўнггида ёш китобхонлар рағбатлантирилди.

АПРЕЛ ОЙИДА


 

-1 апрель куни Халқаро болалар китоби куни муносабати билан Кармана шаҳридаги  вилоят болалар кутубхонасида Бўлим етакчи мутахасссиси  Жамшид Бердиев  бошчилигида  маърифий-маданий ёш китобхонлар тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда  "Мир Саид Баҳром” маҳалласи   фаоллари, фахрий ўқитувчилар ҳамда ижодкорлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар болаларда китоб ўқишга бўлган қизиқишини яхшилаш, янги авлод маънавий ва интеллектуал қиёфасини шакллантиришда болалар китобининг ролини оширишни тарғиб қилишга қаратилган ишлар, тадбирларни янада жонлантиришни таъкидладилар.

Тадбир мусиқали чиқишлар билан давом этиб, унда китобхонликка қаратилган шеър ва қўшиқлар болалар томонидан ижро этилди.

Вилоят болалар кутбхонасига Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими томонидан китоблар топширилди.

АПРЕЛ ОЙИДА


 

2 апрел куни вилоят Маънавият ва ва маърифат маркази биносида, Навоий шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази  Навоий шаҳар бўлинмаси, Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорликларида "Халқаро болалар китоблари куни” га бағишлаб "Китоб ҳаёт кўзгуси” номли тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари- публицист адиба Салима Умарова, шоир Бобоқанд Умаров, адиб ва шоиралар Рамазон Ражабов, Латофат Ражабова, Бўлим мутахассислари Ҳулкар Ғаффорова, Жамшид Бердиевлар, Навоий шаҳар мактаблари маънавиятчилари,  ижодий-маданий тарғиботчи бўлиб фаолият юритаётган ижодкорлар ва улар раҳбарлик қилаётган адабий тўгаракларнинг ижодкор, китобхон ўқувчилари иштирок этишди.Мазкур китоб байрамида устозларнинг китоб ва болалар китобхонлигига оид фикрлари, янги нашрдан чиққан китоблар тақдимоти тингланди. Ижодкор ўқувчилар қаламига мансуб шеърлар, ёш китобхонлар ўқиган шеърий-насрий парчалар, қолаверса, бадиий асарлар асосида тузилган қизиқарли савол-жавобларда фаол бўлган ўқувчилар турли бадиий адабиётлар билан тақдирланди. 

4 апрель  куни Навоий вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Я.Душанов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси  Ёшлар агентлиги Навоий вилоят бошқармаси ҳузуридаги "Фахрийлар  Кенгаши”нинг  биринчи таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят Бўлими раҳбари Б.Садриддинов мазкур Кенгаш аъзолигига сайланди ва  келгусида ҳамкорлик режалари билан Кенгаш аъзоларини таништирди.

 

АПРЕЛ ОЙИДА

 

 4 апрель куни Хатирчи туманидаги  "Тинчлик” маҳалласи ҳудудидаги 34-мактабда беш муҳим ташаббус доирасида   соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчилар ижросида  Ўзбекистон Қаҳрамони , Халқ шоири Абдулла Ориповнинг "Соҳибқирон Амир Темур” достонидан саҳна кўринишлари  намойиш этилди.  Буюк соҳибқирон Амир Темур жасорати тўғрисидаги маърузалар  ёш қаламкашлар мушоирасига уланди.

 

-Мазкур тумандаги 77-мактабда ташкил этилган "Заковат” интеллектуал ўйини "Темур тузуклари” асари асосида ташкил этилди.

 

-Қизилтепа туманидаги   "Ғардиён” маҳалласи ҳудудидаги  35-мактабда "Истеъдод” тўгараги аъзолари ижросида   Ўзбекистон Халқ Ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари” асари асосида саҳна кўринишлари  намойиш этилди.

-Шунингдек мазкур тумандаги 32-мактабда "Ёш китобсеварлар” тўгарагининг навбатдаги машғулотида мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида соҳибқирон бобомиз  Амир Темур ҳаётига бағишланган "Заковат” интеллектуал ўйини баҳсида беллашдилар. Ғолиблар "Оқсоч” маҳалласи  бошқаруви томонидан эсдалик  совғалари билан тақдирландилар.

5 апрель куни Нурота туман Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида  фаолият олиб бораётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ўртасида "Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг  Нурота туман босқичи бўлиб ўтди.

Туман ташкилий қўмитасидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати - Туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ўктам Каримов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Раҳим Қодир, Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими етакчи мутахассиси, носир Жамшид Бўрон, туман "Нурнома" газетаси муҳаррири Лазизжон Бозоров, Туман ХТБ масъули Дилобар Қаландаровалар  томонидан танлов Низомида кўрсатилган 10 та кўрсатгич бўйича танловга иштирок этиш юзасидан ариза топширган умумтаълим мактаблари Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари одилона баҳоланди.Ҳакамлар ҳайъати хулосасига асосан танловнинг вилоят босқичига йўлланмани  36-умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Сардор Салимов ҳамда 30-умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Ўзбекбой Раҳмоновларга  насиб этди. Ғолибликни қўлга киритган ва танловда фаол иштирок этган тарғиботчиларга Нурота туман Маънавият ва маърифат кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

6 апрель куни  Навоий вилояти Учқудуқ тумани ХТБ-га қарашли 9-сонли мактабда "Мен Янги Ўзбекистон фарзандиман!" лоийҳасини ўтказиш Концепцияси доирасида  ўқувчилар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Натижада 8 "А" синфининг "Интеллект" гурухи 1-ўрин, 8 "Б" синфининг "Креатив" гурухи 2-ўринларни эгаллади.           

-Учқудуқ туман ХТБ га қарашли 13-мактабда Соҳибқирон Амир Темур ҳафталигининг очилиши бўлиб ўтди. Мавзуга доир суратли  кўргазмалар ижодкор ўқувчилар томонидан намойиш этилди.

6 апрель куни  Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан Кармана туман АКМ  кутубхонаси фаоллар залида навоийлик ижодкорлар Муҳайё Назарованинг " Икки кўзим қораси Ватан!”  шеърий тўплами  ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, ёш ижодкор Умида Сулаймонованинг  "Отам кезган нурли сўқмоқлар” номли   публицистик ҳикоялар  тўпламлари тақдимоти ташкил этилди.Тақдимотда бўлим бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Шойим Шерназар, адиблар Достон Мавлонов ҳамда  Истам Ҳамроев,Конимех туманидаги 9-мактабнинг ижодий-маданий тарғиботчиси Марям Адизова, шунингдек, бир гуруҳ китобхон ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар ҳар иккала ижодкор шахсияти ва уларнинг қаламига мансуб янги китоблар моҳияти  ҳақида фикр юритишди. Кармана касб-ҳунар техникуми талабалари ҳамда туман ХТБ га қарашли 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари  мазкур китоблардан ўрин олган шеърларни маҳорат билан ёд  айтишди. Ёшларга маҳорат дарси вазифасини ўтаган ушбу тақдимот   ёшларни бадиий ижодга қизиқишларини оширганлиги билан аҳамиятли бўлди.

7 апрел куни  Навоий шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Халқ таълими Навоий шаҳар бўлими ҳамкорликларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда  фаолияти намунали йўлга қўйилган умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида "Ижодий маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика  кўрик танловининг Навоий шаҳар босқичи ўтказилди. Танлов иштирокчиларини Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими етакчи мутахассиси Жамшид Бердиев, Навоий шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раҳбари Сардор Мавлонов, Навоий шаҳар ХТБ методисти Наргиза Ҳусеновалар баҳолаб боришди. Танлов низомида белгиланган йўналишлар бўйича иштирокчилар ҳужжатлари кўриб чиқилиб, одилона баҳоланди. Ҳакамлар хулосасига кўра  биринчи ўрин - Навоий шаҳридаги 7-мактаб тарғиботчиси Умида Раҳимова  ҳамда 16 -АФЧЎИМ тарғиботчиси Ҳулкар Ғаффоровага,   иккинчи ўрин -Навоий шаҳридаги 5- ва 19- умумтаълим мактаби тарғиботчилари Дилбар Раззоқова ҳамда Дилафрўз Қўшоқовага, учинчи ўрин -Навоий шаҳридаги 14- ва 6-мактаб тарғиботчилари Дилором Сармонава ҳамда Феруз Неъматуллаевларга берилиб , ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.  

АПРЕЛ ОЙИДА


 

8 апрель куни Навоий шаҳридаги "Ҳумо” маҳалласи ҳудудидаги 16-АФЧЎИМда  Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, А.Қодирий номидаги Навоий вилоят Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорликларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022-йил 19-январдаги ПҚ-92-сон қарорида белгиланган вазифалар ва беш муҳим ташаббуснинг тегишли бандлари  ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686  йиллигига  бағишлаб "Темур тузуклари” ҳамда "Ўтган кунлар” асарлари асосида  мазкур мактаб ўқувчилари ўртасида "Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ташкил этилди. "Заковат”, "Ренессанс”, "Турон” ва "Адолат” жамоалари ўртасида кечган ушбу китобхонлик баҳсини Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорова ҳамда  мактаб АКМ маркази раҳбари Шаҳзода Ибрагимова ҳамда Электрон ресурслардан фойдаланиш ва ўқув заллари хизмати раҳбари Хадича Негматовалар  баҳолаб  боришди. Ушбу интеллектуал ўйинда асарларни пухта ўқиб тайёргарлик кўрган мактабнинг 7-А синфи "Адолат”  жамоаси 1-ўринни эгаллади. Барча жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совгалари билан  тақдирландилар.

11 апрель куни  вилоятдаги  барча АРМ  кутубхоналарида  ҳамда таълим даргоҳларида  ўзбек маърифатпарвар адиби Абдулла Қодирий   ҳаёти ва ижодига бағишланган  қодирийхонлик кунлари давом эттирилди. 

АПРЕЛ ОЙИДА


 

Навоий давлат педагогика институти ўзбек филологияси факультети  талабалари томонидан  "Барҳаёт Қодирий” номли адабий композиция  намойиш этилди. Абдулла Қодирий   ҳаёти ва ижодининг ўзига хос қирралари ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,  филология фанлари доктори Абдуҳамид Холмуродов  маъруза ўқиди.

Талабалар Қодирий қаламига мансуб шеърлардан ёд айтишди ҳамда "Ўтган кунлар” романидан саҳна кўринишлари намойиш этишди.

12 апрель куни Қизилтепа туманидаги "Фурқат”  номли маҳаллада  туман Ахборот кутубхона маркази  ҳамда 16-мактаб ижодий тарғиботчиси  М. Шодиёрова томонидан   ёш китобхонлар мушоираси ташкил этилди. Болажонлар  дастлаб баҳор ҳақида, қушлар ҳақида, гуллар ҳақида   шеърлар айтишувида   беллашдилар. Энг гўзал шеърларни ёд айтишда барчага намуна бўлган ўқувчилар рағбатлантирнилди.

12 апрель куниЎзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонқарори ижросини таъминлаш, фаолияти намунали йўлга қўйилган умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида "Ижодий маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг Учқудуқ тумани , Зарафшон шаҳри ҳамда Томди тумани  босқичлари ўтказилди. Танлов иштирокчиларининг  билим ва маҳоратларини нуфузли ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди.  Танлов низомида белгиланган йўналишлар бўйича иштирокчилар ҳужжатлари кўриб чиқилиб, одилона баҳоланди. Ҳакамлар хулосасига кўра  аниқланган ғолибларга  эсдалик своғалари топширилди.

АПРЕЛ ОЙИДА

 

 

13 апрель куни  Учқудуқ туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда  "Учқудуқ” газетаси  ижодкорлари  ҳамкорликда   Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарори  ижросини таъминлаш юзасидан "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устивор вазифалар"шиори остида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида Учқудуқ туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактабида "Мен Янги Ўзбекистон фарзандиман"мавзусида маънавий-маърифий тадбир  ташкил этишди.

 Тадбир давомида ўқувчилар томонидан жонажон Ўзбекистонимизни мадҳ этувчи, оилага меҳр-муҳаббат, ота-онага ҳурмат уйғотувчи шеърлар, рақс ва куй- қўшиқлар, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган саҳнавий кўринишлар ўқувчилар томонидан маҳорат билан ижро этилди. Энг фаол ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

14 апрель куни   буюк саркарда, давлат ва жамоат арбоби соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан Навоий вилояти кўриш имконияти чекланган  мактаб интернатида вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси билан ҳамкорликда "Биз соҳибқирон Амир Темур авлодимиз” номли тадбир  ташкил этилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган мавзуга доир кўргазмалар намойиши,Ватанимизни мадҳ этувчи  куй- қўшиқлар, "Темур тузуклари” асосида тайёрланган лавҳалар барчага манзур бўлди.

Худди шунингдек:-Учқудуқ туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабида Амир Темур таваллудининг686 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ўқувчилар ижросидаги саҳна кўринишлари ва шеърлар даврадагиларга   ўзгача руҳ бағишлади.

  "Амир Темур фахримиз-ғуруримиз” номли  тадбир Хатирчи туманидаги 57-мактабда ташкил этилди.Ўқувчиларнинг мавзуга доир чизган расмлари ва ижодий машқлари баҳоланди.

АПРЕЛ ОЙИДА


 

Хатирчи туманидаги 67-мактабда ҳам  сана муносабати билан  тадбир ташкил этилди.Жамоалар Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва тарихий воқеалар юзасидан тузилган саволларга жавоб беришди.

14 апрель куни Хатирчи туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида  шу мактаб   ижодий маданий тарғиботчиси М.Саъдуллаева   томонидан "Бахшили эл -яхшили эл!” номли ёш бахшилар мусобақаси ташкил этилди.Мактабда ташкил этилган адабий тўгарак аъзоларидан  8 нафари     беллашган ушбу  тадбирда ўқувчилар Халқ достонларидан парчалар ёд айтиш ҳамда шеърий-мусиқий чиқишлари билан атоқли бахши Пўлканшоирнинг  муносиб давомчилари эканликларини намойиш этдилар.

15 апрель куни Қизилтепа туманидаги "Бунёдкор”  номли маҳаллада  туман Ахборот кутубхона маркази  жамоаси ҳамда 21-мактаб ижодий тарғиботчиси К.Атоев  ташаббуси билан    "Китобхон оила” танлови  ўтказилди. Маҳалланинг  14 нафар оиласи китобхонлари беллашган ушбу танловни  "Қизилтепа тонги” газетаси таҳририяти ходимларидан Насиба Тўлаева ҳамда  Озода  Мақсудова, туман АРМ директори  Гулчирой Бобоқуловалар одилона баҳолаб боришди.

 

АПРЕЛ ОЙИДА

 

15 апрель куни   Навоий шаҳридаги  Маънавият ва маърифат маркази биносида   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, бахши-шоир Умарқул Пўлкановнинг  яқинда чоп этилган  "Қўлларида сайраб турган торми-ди" сайланмаси  тақдимоти  ўтказилди. Бир гуруҳ шоир ва адиблар, адабиётшунос олимлар , ўқувчилар ҳамда талабалар , шунингдек,    Пўлканшоир авлодлари  иштирок этган   мазкур тадбир  ҳақиқий адабиёт байрамига айланди.   Дастлаб, саҳна экранида  Пўлканшоир ва унинг сулоласи ҳақида ҳикоя қилувчи   видеолавҳалар намойиш қилинди.

Муҳтарам Президентимизнинг   бахшичилик ҳақидаги ибратли   фикрлари ҳамда   машҳур  шоир ва адибларнинг  шунипнгдек,  таниқли адабиётшунос олимларнинг ушбу сулола  яратган бой  адабий мероси ҳақидаги таърифлари учун қарсаклар  янгради.

Иштирокчиларнинг  табриклари давомида Республика Маънавият маркази вилоят Бўлими раҳбари А.Муқимов ҳамда НДПИ профессори, адабиётшунос олим Абдуҳамид Холмуродовлар  Пўлканшоир сулоласи номида   вилоят марказида  Ижод мактаби ташкил этиш таклифлари ҳам қарсаклар билан кутиб олинди.

 АПРЕЛ ОЙИДА

 Ёзувчилар уюмаси вилоят Бўлими раҳбари ,таниқли шоир Баҳриддин Садриддинов   Пўлканшоир сулоласи давомчиларидан    бахши-шоир Умарқул Пўлканов,  невара шоир Амирқул Пўлканов ,  чевара шоирлар - Саодат  Пўлканова ҳамда  Мақсуд Пўлкановларнинг ижоди ҳақида сўз юритди.

Сўзга чиқққан адабиётшунос олимлар ҳамда  бир гуруҳ ижодкорлар  бахши-шоир Умарқул Пўлкановнинг  "Қўлларида сайраб турган созми-ди" сайланма китобидан олган таассуротларини  ҳаяжон билан баён этдилар,.  Пўлканшоир  авлодларидан саналган самарқандлик  таниқли шоир Ҳасан Алматий ўзининг  Пўлканшоир ҳақидаги  шеърлари билан мушоирани бошлаб берди.  Олқишлару  қарсаклар  тўхтамаган  мушоира  чинакам сўз санъати ҳисобланган   шеъриятнинг  нақадар   жозибадор кучга эгалигини ифодалагани  рост .  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ,шоир Шойим Шерназар, шоир Орол Саноқулов ҳамда навоийлик ёш ижодкорлар ўқиган шеърларда  жонажон   Ватанимиз —Она Ўзбекистон мадҳ этилди.

16  апрел куни Навоий шаҳридаги  Н-ҳарбий қисмда "Намунали ҳарбийлар оиласи"  танлови  ўтказилди. Танловга бир гуруҳ  шоир ва адиблар – Шойим Шерназар, Орол Саноқулов ҳамда Достон Мавлоновлар ҳакамлик қилишди.  Танловда  кичик сержант Қамбаров Жахонгир, кичик сержант Саидов Ўктам, 1-даражали сержант Рахимбердиев Шерзодлар оиласи, 99451-ҳарбий қисмдан 3-даражали сержант Сулаймонов Улуғбек оиласи билан вилоят ИИБдан майор Рахимов Бегзод оилалари иштирок этдилар. Конкурснинг 1-шарти бўйича" Мустаҳкам оила-жамият таянчи" мавзусида бўлиб, ҳарбийлар  ўзларининг оила аъзолари билан биргаликда  рақс,шеър, қўшиқларни 5 дақиқа давомида намойиш этишди. 

Иккинчи шарт бўйича "Ота-оила устуни"мавзусида 3-дақиқалик видеороликлар намойиш этилди.

"Фарзандим -дилбандим"мавзусида ҳарбийларнинг фарзандлари шеър ва қўшиқлар ҳамда мактабда  эришган ютуқларини намойиш этдилар. Танлов иштирокчилари эсдалки совғалари билан тақдирландилар.

18  апрель куни  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг    жорий йил 12 апрелдаги "Китобхонлик  ҳафталиги”га тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора тадбирлари тўғрисидаги  26-сонли мажлис Баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2022 йил 14 апрелдаги 02-11-06-677 -сонли қарори ижросига мувофиқ   Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган барча АРМ ҳамда таълим даргоҳлари кутубхоналарида  "II-Республика Китобхонлик ҳафталиги”  старт олди.  Жумладан , вилоят  Ахборот кутубхона марказида  "Китобсевар миллат” мавзусида ташкил этилган тадбир  Адабиёт байрамига айланиб кетди. 

 

АПРЕЛ ОЙИДА

 

Тадбирнинг очилиши маросимида Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, қалами чархланиб бораётган навоийлик шоир ва адиблар ҳозир бўлишди.   Навоий вилоят ҳоким ўринбосари Яшин Душанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят Бўлими раҳбари Акрам Муқимов,  Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раҳбари Б.Садриддиновлар барча иштирокчиларни қизғин муборакбод этишди.  Тадбир иштирокчилари эътиборига   Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат бадиий адабиётлар кўргазмалари ҳавола этилди. Умумтаълим  мактабларида ижодий-маданий ишлар тарғиботчилари сифатида  фаолият кўрсатаётган шоир ва адиблар    шеъриятга қизиқувчи ўқувчи ёшлар ва талабаларнинг   Ватанни мадҳ этувчи машқлари мушоирасини  уюштиришди.  Тадбир давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ёшларнинг  иқтидорини   баҳолаб боришди.  Маданият ходимлари  тадбир қатнашчиларига ўзларининг ижодий чиқишлари, кўй-қўшиқлари намойиш этишди. Тадбир якунида "Китобхонлик ҳафталиги”да фаол иштирок этган ўқувчи ёшларга фахрий ёриқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

            19 апрел  куни Навоий шаҳридаги Ахборот кутубхона  марказида Ёшларнинг маънавий  баркамоллигини янада ошириш ,Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган Беш муҳим ташаббуснинг биринчи бандига мувофиқ   ёшларнинг бўш вақтини ижодга сарфлаш мақсадида   Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Халқ таълими Навоий вилоят бошқармаси ҳамкорликларида, навоийлик ёш ижодкорларнинг "ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ” мушоирасининг IV мавсуми Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад  Юсуфнинг "Меҳр қолур, муҳаббат қолур”  сатрлари билан  бошланди.

Кўкламий  сурур ва   шеър завқини суйган ҳамда соғинган навоийлик ёш ижодкорлар бу гал   таниқли шоир ва адиблар ҳакам бўлган ушбу  мушоирага баҳор эпкинлари янглиғ  шеърий машқларини   тақдим этдилар. -Муҳаммад Юсуф шеърларига   ҳамоҳанг   Она Ўзбекистонимизни, бундай  улуғ юртнинг мангу кўклами ва бахтини сатрларга битаётган ўғил –қизларнинг қай бирлари талаба, қай бирлари ҳали мактаб партасида сабоқ олаётгани –бизнинг мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган  ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Бу борада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  мамлакатимизда  фаоллик кўрсатаётганидан қувонамиз, -деди тадбирда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Севдиёр Увайтов.

АПРЕЛ ОЙИДА


 

 Дарҳақиқат, мазкур "МЕҲР ҚОЛУР, МУҲАББАТ ҚОЛУР!” номли мушоира кечасига   ташриф буюрган шеърият ихлосмандлари Ватан саодатини куйлашга чоғланаётгани   ёшларни ҳайрат билан қаршиладилар. Ёшлар ижодини таҳлил қилган   Ёзувчилар уюшмаси аъзоси  Шойим Шерназар, Ўралой Турдиева, Гулноза Раҳимова  каби навоийлик таниқли  ижодкорларни ҳам  ёш ижодкорларни олқишладилар.

 Ушбу маънавий ва маърифий тадбирда  Мудофаа Вазирлиги  ҳузуридаги жамоатчилик  фахрийлар кенгаши раиси М.Ашуров,   истеъфодаги полковник  Ф. Жўраев, вилоят "Ветеран" жангчи-фахрий бўлими раиси ўринбосари ,полковник А. Каримов,   таниқли адиб Р.Ражабовлар  ёшларни табрикладилар.

 Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорова ҳамда етакчи мутахассис Жамшид Бердиевлар  модераторлик қилган ушбу тадбирда  қирқ нафар навоийлик ёш ижодкорнинг машқлари саралангани  ва устозларнинг баҳосини олгани  барчага байрам кайфиятини бағишлади.  

Тадбир сўнггида  барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 20 апрель куни "Китобхонлик ҳафталиги” доирасида   вилоят  Ахборот кутубхона маркази фаоллар залида     Ўзбекистон Халқ шоири Ойдин Ҳожиева таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан "МЕҲРЛИ ШЕЪРИЯТ СОҲИБАСИ!” номли маънавий-маърифий  тадбир ташкил этилди. Тадбирни мазкур кутубхона директори ,таниқли адиб Рамазон Ражабов кириш сўзи билан очиб берганидан сўнг адиб Абдуҳаким Ҳасанов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффоровалар, устоз Ойдин Ҳожиева ҳаёти ва ижодига доир маъруза қилишди. Бир гуруҳ мухлислар шоира Ойдин Ҳожиева билан ўтказилган учрашувлардан олган таассуротлари билан ўртоқлашишди. Шоиранинг журналист, муҳаррир, моҳир таржимон сифатидаги фаолияти, ўттиздан ортиқ тўпламлари Ватанга муҳаббат, маънавий поклик, тил билан дил бирлиги, ҳаётнинг абадий орзу-армонлари, инсон матонати, халқимизнинг олижаноб қалбини куйлаш, одамларга мунис, меҳрибон дардкаш бўлмоқ истаги шоира ижодининг бош мавзуси эканлигини, достонлари, қасидаларида мустақилликни улуғлаш, истиқлолга садоқат ғояларини тараннум этганлиги ҳақида сўз кетди.

Ижодкор Гулноза Турсунова   Ойдин Ҳожиеванинг "Руҳимизга ёнғин тушмасин”, "Мени изтиробга солар бу ўйлар”, "Миллатнинг қайғуси нима?” каби публицистик мақолаларида мустақилликка эришиш остонасида тил масалалари, ўзбек хотин-қизларининг оғир дала меҳнати муаммоларини дадил кўтариб, Ўзбекистон хотин-қизлар ҳаракатини фаоллаштиришда, ёритишда жонбозлик кўрсатгани, "Миллий ва ижтимоий баркамоллик” жамғармасига раҳбарлик фаолияти ҳақида тўхталди.Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева фидокорона меҳнатлари, мустақилликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти, бадиий адабиётимиз равнақи йўлидаги самарали хизматлари у



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар