4 май куни Кармана туманида истиқомат қилаётган 107 ёшли Пирназар бобо Турдиев хонадонига Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шойим Шерназар бошчилигида бир гуруҳ ёш ижодкорлар ташриф буюришди.
5 май куни Навоий шаҳрига ҳарбий хизматни ўташ учун йўлланган бир гуруҳ ёш аскарларни вокзалда нон ва туз билан кутиб олган кенг жамоатчилик вакиллари орасида Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раҳбари Б.Садриддинов табрик сўзини айтди.
6 май куни Нурота туманидаги Деҳибаланд маҳалласида истиқоамт қилаётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Норбой ота Қозоқов хонадонига 7-умутаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилар ижодий тарғиботчи Г.Асқарова бошчилигида ташриф буюришди.
7 май куни Хатирчи туманидаги Амир Темур маҳалласида истиқомат қилаётган 100 ёшли Мавлон ота Адихов хонадонига "Хатирчи ҳаёти” газетаси таҳририяти ижодкорлари ва 36-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари ташриф буюришди.
8 май куни бир гуруҳ ижодкорлар Бўлим раҳбари Б.Садриддинов бошчилигида Навоий Қизилтепа туманида истиқомат қилаётган уруш иштирокчилари собиқ Ленинград қамалида жанг қилган Рашида ая Ишқуловани излаб Бўстон маҳалласига боришди ва аяни табриклашди ҳамда ҳамда Берлинни штурм билан олишда иштирок этган Шукур ота Олимовни излаб Оқработ маҳалласига боришди.
Сўнгра ижодкорлар 85 ёшни қаршилаётган кекса ижодкор Бақо Саидовнинг аҳволидан хабар олишди.