ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА

Жорий йил 5 апрель куни Нурота туман Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг "Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг  Нурота туман босқичи бўлиб ўтди.

 ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДАФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА

Туман ташкилий қўмитасидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати - Туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ўктам Каримов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Раҳим Қодир, Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими етакчи мутахассиси, носир Жамшид Бўрон, туман "Нурнома" газетаси муҳаррири Лазизжон Бозоров, Туман ХТБ масъули Дилобар Қаландаровалар низомда кўрсатилган 10 та кўрсатгич бўйича танловга иштирок этиш юзасидан ариза топширган умумтаълим мактаблари Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларини одилона баҳоладилар.  

 ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДАФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига асосан танловнинг вилоят босқичига бориш 36-умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Сардор Салимов ҳамда 30-умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Ўзбекбой Раҳмоновга насиб этди.

 ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДАФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА

 Ғолибликни қўлга киритган ва танловда фаол иштирок этган тарғиботчиларга Нурота туман Маънавият ва маърифат кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир шеърий айтишув, кўтаринки суҳбат билан давом этди.

ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДАФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДАФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА  

 



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар