"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!"

"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!"

      Жорий йилнинг 29 март куни, Навоий давлат педагогика институти ахборот кутубхона марказига навоийлик ёш ижодкорларни чорлаган "Қизилқум оқшомлари" мушоираси Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири, устоз Абдулла Орипов ижоди асосида ташкил этилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилган "Сен баҳорни соғинмадингми!” номли шеърият кечаси ҳақиқиий адабиёт байрамига айланди. Чуки ушбу кечада Нурота замини фарзанди,  айни пайтда  Нидерландияда истиқомат қилаётган ижодкор, таниқли адиба "Халаскор Султон Сайфиддин қутуз","Жайхун эпкинлари" номли тарихий романлар муаллифи Шаҳодат Улуғова,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  аъзоси, шоир Шойим Шерназар, таниқли шоир,  Достон Мавлонов, журналист, адиб Истам Ҳамроев, шоира, Ўралой Турдиева,  журналист, Дилбар Раззоқова, адиба, Умида Раҳимова, ёш умидли ижодкор, Дилафрўз Қўшоқовалар иштирок этишиб ёшлар ижодини тинглашди, мушоҳада қилишди. 
"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!""ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!"
      Мушоирани уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Баҳриддин Садриддинов бошлаб берар экан, аввало устоз Абдулла Ориповни хотирлаб ўтдилар. Доҳо шоир билан ўтган учрашувлар, устознинг бадиий сўз ва адабиёт ҳақидаги қимматли фикрлари ва ўгитларини ёшларга етказдилар. Шунингдек тадбир меҳмонлари бўлмиш  адиб-шоирларнинг қимматли  фикр ва тадриклари, эндигина тандирдан узилгандек  қайноқ ижод намуналири ёшлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди. 
Шундан сўнг ёш ижодкорларга навбат берилди. Бу гал навоийлик ёш қаламкашлар, устозга эҳтиром кўрсатишиб аввал Абдулла Орипов ижодидан битта шеър, сўнг ўз ижодидан намуна ўқишди. Бадиий сўз санъатининг  юксак намунаси бўлган, ҳаётий, фалсафий фикрларга қоришган, устоз Абдулла Ориповга тегишли сатрлар тилдан -тилга, дилдан- дилга кўчиб,  кўнгилларга меҳмон бўлди.Меҳмон бўлиш баробарида дилларни нурафшон этди, фикрларни тинитди,  шеърни, адабиётни танитди десак асло муболаға бўлмайди. 
"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!""ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!""ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!""ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!"
      Ёшларга ўзгача завқ  ва илҳом улашган мушоира қатнашчилари ижоди ҳам ҳакамлар эътиборидан четда қолмади, шоира Ўралой Турдиева, адиб, Истам Ҳамроев ва Достон Мавлоновлар ёшлар ижодига тегишли тавсиялар,  йўл қўйилган камчиликлари ва қувонарли жиҳатларини эътироф этишди. Тадбир сўнгида барча иштирокчилар Ёзувчилар уюшмасининг китоблари ва вилоят бўлими ва Абдулла Қодирий номидаги вилоят кутубхона маркази томонидан тайёрланган  фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.  "Қизилқум оқшомлари” навоийлик ёшлар мушоираси, баҳор соғинчи уфирган дилларни муштарак этганлиги билан аҳамиятли бўлди.
"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!""ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!""ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!"
"ҚИЗИЛҚУМ ОҚШОМЛАРИ 3":"Сен баҳорни соғинмадингми!"


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар