РАҲИМ ҚОДИР 72 ЁШДА
- 14.03.2022, 10:03,
- 439,
- Ахборот
14-март куни наволийлик ижодкорлар Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб, фольклоршунос олим Раҳим Қодировнинг таваллуд кунини нишонладилар.
Шу муносабат билан Навоий давлат педагогика институти Ахборот-кутубхона марказида адибимиз билан ўтказилган учрашувда таниқли адабиётшунос олимлар, ижодкорлар ва талабалар иштирок этдилар. Атоқли халқ бахшилари Пўлкан шоир ҳақида "Пўлкан шоир ибрати", Эргаш Жуманбулбул ҳақида "Бахшилар сарвари" шунингдек, "Ўзлари ким бўлдаи?" ҳажвий ҳикоялар тўплами, "Ёмғир гуллари" эсселар китоби ҳамда ўнлаб халқ бахшиларининг оғзидан ёзиб олган достонларини халқимизга туфҳа этган устоз адибимиз шу кунларда янги романи устида ишлаётир. Навоийлик ижодкорлар номидан Раҳим акага соғлик-саломатлик ва ижодий парвозлар тилаймиз!
МАВЗУГА ОИД ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР: