ЁЗУВЧИЛАР-ИНСОНИЯТ ВИЖДОНИ

Бугун Навоий давлат педагогика институтида 3 март – Халқаро ёзувчилар куни муносабати билан навоийлик носирларнинг институт талабалари билан "Ёзувчилар инсоният виждони” мавзусида учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари носир Раҳим Қодир, адабиётшунос, профессор Абдуҳамид Холмуродов шунингдек, филолог Достон Мавлонов, ёзувчи Истам Ҳамро ва ёш носирлар қатнашдилар.

Тадбирни институт проректори Хуршид Қурбонов очиб берди. У бугунги сананинг юртимизда ҳам нишонланишида катта аҳамият борлиги, китобхонлик, бадиий асарларга ёшларнинг қизиқиши ортиб бораётгани шароитида ўтказилаётгани кутилган натижаларни беришини таъкидлади.

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Раҳим Қодиров носирларнинг ҳаёт йўли, ижод йўлидаги изланишлар, чоп этилган асарлари ёзилиш тарихига оид таассуротлар билан бўлишди.

Адабиётшунос ва филологлар томонидан наср йўналиши жанрлари хилма-хиллигини асарлар ёзиб кашф қилиш кераклиги, бунда нималарга эътибор бериш лозимлиги хусусида атрофлича тавсиялар бериб ўтдилар.

Шу билан бирга бугунги кунда наср йўналишида вилоят адабий муҳитини жонлантириш, ёш носирлар билан ишлашни жадаллаштириш, уларнинг асарлари муҳокамасини тез-тез ўтказиб туриш бўйича Жамшид Бўрон, Озода Ўроқова, Сабина Расулова, Дилафруз Набиева каби ёш носирларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.  

 

ЁЗУВЧИЛАР-ИНСОНИЯТ ВИЖДОНИЁЗУВЧИЛАР-ИНСОНИЯТ ВИЖДОНИЁЗУВЧИЛАР-ИНСОНИЯТ ВИЖДОНИЁЗУВЧИЛАР-ИНСОНИЯТ ВИЖДОНИЁЗУВЧИЛАР-ИНСОНИЯТ ВИЖДОНИЁЗУВЧИЛАР-ИНСОНИЯТ ВИЖДОНИ ЁЗУВЧИЛАР-ИНСОНИЯТ ВИЖДОНИ   

 

 



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар