2022 йилнинг 10-январь куни Навоий вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан муҳташам "Маънавият ва маърифат маркази” биносида вилоятдаги Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26-мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан амалий мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирни кириш сўзи билан вилоят "Халқ қабулхонаси” раҳбари Ф.Бозоров очиб берди. Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Ўроқов, Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимов, вилоят ҳокимининг Хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси М.Мамадиярова, Навоий давлат педагогика институти проректори Х.Қурбонов, Халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Шамуратовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбир давомида Маънавият ва маърифат бўлими томонидан 2021 йил ўқув йили давомида умумий ўрта таълим муассасаларида ижодий-маданий ишларни тизимли ташкил этиш, ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш, улар қалбида ватанпарварлик, ўз халқига муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда фаоллик кўрсатган Ижодий-маданий масалалар бўйича 30 нафар фаол тарғиботчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар тақдим этилди.
Тадбир сўнгида вилоят Маданият бошқармаси томонидан консерт дастури намойиш этилганлиги барча иштирокчиларга хуш кайфият улашди.
Янгиликни таҳрирлади: info - 11-01-2022, 10:13