ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИ

      Жорий йилнинг 13 декабрь куни Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамда Навоий шаҳридаги -Н ҳарбий қисм ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида Академик шоир Ҳамид Олимжон таваллудининг 112 йиллигига бағишлаб Навоий шаҳридаги 16-мактабнинг фаоллар залида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИ


     Тадбирда –Н ҳарбий қисм командирининг маънавий ва мавкуравий ишлар бўйича ўринбосари, майор Феруз Рустамов,  катта лейтенант Жаҳонгир Иброҳимов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош ва етакчи мутахассислари Ҳулкар Ғаффорова, Жамшид Бердиевлар иштирок этишиб, мавзуга доир маъруза қилишди. Республикамизда кетаётган адабий жараёнлар, ватанпарварлик тадбирларининг мазмун-моҳияти ҳақида ёшларга тушунча беришди. Шундан сўнг, мактаб жамоасининг   саҳнавий кўринишлари ҳамда ёш ижодкорлар мушоираси намойиш этилди.
     Ҳарбий қисм кутубхоначиси Дилафрўз Қаландарова томонидан ўзбек адабиётининг энг сара асарлари асосида тузилган викторина саволларига ўқувчилар тўхтовсиз жавоб беришди. Ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар дилларга Ватан меҳрини жойлади. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда барча фаол иштирок этди.
ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИ

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИ




Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар