"Зулфия"чи қиз билан учрашув

     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими, Навоий шаҳар 16-мактаб ҳамкорлигида, мазкур мактабнинг фаоллар залида ёш ижодкор, Республика "Зомин" семинари иштирокчиси, "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Умида Сулаймонова билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорова, маҳаллий ижодкорлар, ижодкор ўқитувчилар, мактабда ташкил этилган "Зулфияхоним издошлари” клуби аъзолари ҳамда "Илк сўз” ёш ижодкорлар тўгараги ўқувчилари қизғин иштирок этдилар.

"Зулфия"чи қиз билан учрашув

"Зулфия"чи қиз билан учрашув


     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорова барчани Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаб, миллий адабиётимизга кўрсатилаётган эътибор, ёшларга хусусан ёш ижодкорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирар экан умидли ижодкор Умида Сулаймонованинг ҳам мана шу имкониятлардан фойдаланиб илм ва ижод йўлида изланишда, меҳнатда эканлигини эътироф этди. Жорий йилнинг 27 август куни муҳтарам Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида Навоиазот акцеонерлик жамиятининг янги ишлаб чиқариш комплексининг очилиш маросимида бўлиб ўтган учрашувда бир гуруҳ юртдошларимиз қолаверса, Умиданинг нутқини тинглар экан, у эришган ютуқлар ва изланишларини инобатга олиб, имтиёзли равишта "Зулфия" мукофотига тавсия этганлиги билан табриклади. Шундан сўнг Умида Сулаймонова ўз таассуротларини ўртоқлашди.
"Зулфия"чи қиз билан учрашув

Шукроналик бахти
    Бугун Янги Ўзбекистоннинг бахтли ўзбек қизи эканлигимдан яратганга шукроналар айтаман, дея сўз бошлади у. "Жонкуяр, фидоий юртбошимнинг одилона сиёсати сабаб, олижаноб, бағрикенг халқимнинг меҳнати, ғайрати, ишончи сабаб, яратилаётган беминнат имкониятлар сабаб Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам бўлмайди, улар бахтли ёшлар. Улар ота- оналари, бобо-бувилари орзу қилган даврда яшаётирлар. Мен ҳам шу бахтиёрлардан бири сифатида Президентим билан учрашдим, у кишининг оталарча ғамхўрлигини дилдан ҳис қилдим. Камтарона меҳнатларимни юксак қадрлаб, илм ва ижод йўналишидаги фаолиятимни инобатга олиб, имтиёзли равишда мени юртимиздаги барча қизларнинг орзуси бўлган  "Зулфия" номидаги Давлат мукофотига тавсия этдилар. Бундан буюк бахт борми?! Ёшлигимдан китобга меҳр қўйдим, шеърнинг шайдоси бўлдим. 8 ёшдан қоғоз қоралай бошладим, аввало онам, адабиёт муаллимим ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг кўмагида шеърларим матбуотда ёритилди. "Зулфия аямга ўхшасам дейман”, "Диёрим-ифтиҳорим”, "Шоира қиз бўламан”, "Дил изҳорим” номлари билан муаллифлик китобларим дунёга келди. Қолеверса, ҳақиқий ижод ҳиссини Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилиб келинаётган анъанавий "Зомин" семинарида, Зомин тоғлари бағридаги Ўриклисойда кечган адабиёт анжуманларида олдим десам хато бўлмайди. У ерда адабиёт фидоийлари даврасида кечган гурунглар, мушоиралар, адабий суҳбатлар, абадий суҳбатлар бўлиб, ҳали ҳануз мени илҳомлантириб келади. Бундан ташқари Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртисида ўтказилган "Йилнинг энг яхши олими-2021” халқаро танловида илмий ишим билан иштирок этиб олтин медал билан мукофотландим. Бу жонажон Ўзбекистонимнинг 30 йиллик тўйига тўёнадир. Мен шу Ватанда туғилганимдан қувонвман. Бу юрт менга бахт берди. Бахтли яшашга имкон берди. Ишонч берди. Ушбу юксак ишончни оқлашга ҳаракат қилиб яшайман” дея ёниб-ёниб сўзлади у. Шундан сўнг, ёш ижодкорлар ўзларини қизиқтирган саволларга Умиданинг жавоб ва тавсияларини, таъбир жоиз бўлса  ўгитларини тинглашди. Юрагида шижоати-шаҳди бор ижодкор қизлар дарҳол мушоира баҳсини бошлаб беришди ва қизғин мушоирада барча фаол иштирок этишди. Бугунги учрашув қизғин ва жонли суҳбатга мотивацияга бой бўлганлиги билан аҳамиятли бўлди. 
"Зулфия"чи қиз билан учрашув


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар