МАКТАБНИНГ ИЛК КИТОБИ ТАҚДИМОТИ

Навоий шаҳар ХТБга қарашли 16-АФЧЎИМда ташкил этилган "Илксўз" тўгараги ўқувчиларининг ижодий ишлари, мазкур мактабнинг ижодий-маданий тарғиботчиси Ҳулкар Ғаффорова томонидан сараланиб, мактаб маъмурияти моддий кўмагида  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб туҳфа сифатида "Илҳомимга қанотсан Ватан!” номи билан чоп этилди.
МАКТАБНИНГ ИЛК КИТОБИ ТАҚДИМОТИ
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни мазкур тўпламнинг тақдимот маросими мактаб фаоллар залида бўлиб ўтди. 
Тақдимот маросимини мактаб директори Тоғаева Нозима очиб берди. Шундан сўнг, Республика Маънавият-маърифат марказидан вилоятга ташриф буюрган меҳмон Раззоқ Шоймардонов ўқувчиларни ва мактаб жамоасини ижоднинг илк нишонаси билан қутлади. Тўпламдан жой олган ижод намуналарига юксак баҳо бериб, ўқувчиларга катта ижод сари оқ йўл тилади.
МАКТАБНИНГ ИЛК КИТОБИ ТАҚДИМОТИ
Тақдимотга ташриф буюрган меҳмонлар (тўпламнинг бадиий муҳаррири) Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Баҳриддин Садриддинов, Халқ таълими Навоий вилоят бўлими бошқармаси бошлиғи Марат Шамуратов, Навоий шаҳар маънавият-маърифат бўлинмаси раҳбари Сардор Мавлонов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шойим Шерназар,  Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ахборот библиография бўлими раҳбари Маърифат Эгамова, "Маънавият кўзгуси" газетаси бош муҳаррири Тошбиби Кенжаева, Навоий давлат педагогика институти ўзбек адабиёти ихтисослиги докторанти Фахриддин Ражабовлар сўзга чиқиб, барчани қизғин қутлаб, ўқувчилар ижоди ва  "Илк сўз” тўгараги фаолиятини эътироф этди.
МАКТАБНИНГ ИЛК КИТОБИ ТАҚДИМОТИ
 Шундан сўнг, мазкур тўпламдан ижод намуналари жой олган ўқувчилар ижросидаги шеърлар  томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Тадбир сўнгида барча ўқувчилар ва меҳмонларга "Илҳомимга қанотсан Ватан!” номли тўпламдан  совға қилинди.
МАКТАБНИНГ ИЛК КИТОБИ ТАҚДИМОТИ


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар