МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБ

Навоий шаҳридаги "Фарҳод” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Навоий вилоятидан мустақиллигимизнинг 30 йиллигига 30 та китоб” лойиҳаси доирасида китоблар тақдимоти ўтказилди.

    Унда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ёзувчи-шоирлар, ёш авлод вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.  

   Тадбирда вилоят ҳокими Қобил Турсунов, Навоий кон-металлургия комбинати Бош директори Қувондиқ Санақулов, "Навоийазот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Одил Темиров, вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов, Конимех туман ҳокими Муратхан Эгамқулов ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараларини алоҳида эътироф этди.  

   Таъкидлаш керак, Президентимизнинг 2020 йил 17 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов бошчилигида Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси вилоят  бўлими, маҳаллий ҳокимликлар, йирик корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ташаббуси билан соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламлар нашр этилди. Бу энг улуғ, энг азиз байрамга, шунинг билан бирга, китобхонлар учун энг муносиб туҳфа бўлди.  

Натижада Навоий кон-металлургия комбинати ҳақида 10 га яқин китоблар, жумладан, "Янгиланаётган Ўзбекистон: Навоий кон-металлургия комбинатининг янги тарихи” китоби ва "НКМК: юксалиш давонлари” китоб-альбоми, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Навбаҳор ва Конимех туманлари ҳамда Ғозғон шаҳрининг тарихи, шунингдек, янги Ўзбекистон даврида мазкур ҳудудларда амалга оширилган кенг ўзгаришлар, "Қизилқумцемент: кеча ва бугун”, "Навоий иссиқлик электр станцияси: кеча ва бугун”, "Навоийазот”: кеча ва бугун” номли, бундан ташқари тиббиёт, банк, ички ишлар ҳамда прокуратура соҳалари фаолиятига бағишланган алоҳида китоблар тайёрланди. Шу билан бирга Мавлоно Ориф Деггароний ҳаёти ва фаолияти, Маликработ карвонсаройи хусусида тарихий-илмий асарлар нашр этилди.  – Бу китобларни чоп этиш борасида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар нафақат бугун, балки келажакда ҳам катта самара беради, – деди Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори, навоийшунос олим Олимжон Давлатов. – Мазкур ташаббуснинг мамлакатимизда илк бор Навоий вилоятида амалга оширилгани ҳам бежиз эмас. Боиси, бу замин ўзига хос чуқур тарих ҳамда иқтисодий-маънавий салоҳиятга эга. Қолаверса, воҳада бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар Янги Ўзбекистоннинг тарихи сифатида чоп этилган китобларда акс этиб, бу ҳақда келгуси авлодларга ҳам муносиб туҳфа қолдирилмоқда.  

   Тадбир давомида китобларни чоп этишда бевосита иштирок этган бир гуруҳ тарихчи олимлар, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар вилоят ҳокимлиги томонидан "Ташаккуронома” ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.  

   "Фарҳод” маданият саройи санъаткорларининг Ватан ва истиқлолни тараннум қилувчи куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.  

 Абдували Бўриев,  

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

 

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБМУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБМУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБМУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБМУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБ 

 

 

 

 

 

 





Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар