Шоир Шойим Шерназар 63 ёшда

       Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими, вилоят Журналистлари ижодий уюшмаси, Кармана туман ҳокимлиги, Кармана туман ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида туман "Баркамол авлод” марказида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шойим Шерназар ижодига бағишланган "Кўнгил мавжлари” номли адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Унда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Одил Ҳотамов, шоир Достон Мавлонов, журналист Истам Ҳамроев, шоира Ўралой Турдиева, Назира Тоғаева, Маҳбуба Исломовалар ҳамда "Ойдин булоқ”, "Қалдирғоч”, "Кўзмунчоқ” бадиий тўгараги аъзолари, маҳаллий ижодкорлар, китобхонлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирни туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Бекзод Савуров очиб берди ва Кармана туман ҳокимлигининг ташккурномаси ва совғаларини Шойим Шерназарга топширди. 
      Ушбу шеърият кечаси ҳақиқий байрам тусини олди, сабаби устоз Одил Ҳотамов бошчилигидаги бир гуруҳ ижодкорлар сўзга чиқишиб мушоира бахсини бошлаб беришган бўлса, ёшлар, маҳаллий ижодкорлар қизғин давом эттиришди. Кечада устоз Шойим Шерназар шахси, бетакрор ижоди, ўзбек адабиётига қўшиб келаётган камтарона хизматлари ҳақида бўлим бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффорова фикр юритган бўлса, Журналистлар ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими раҳбари Отабек Аслонов Шойим Шерназарнинг вилоят журналистикаси ривожидаги хизматларини эътироф этди. Шундан сўнг, шоир асарлари ҳақида туман ахборот кутубхона ходимлари тайёрлаб келган маълумотлар, видеоролик намойиш этилди. Тадбир сўнгида шоир Шойим Шерназар ўзининг дил изҳорларига йўғрилган шеърларидан ўқиб барчани хушнуд этди. Ҳақиқий адабиёт байрамига айланган учрашув қалбларга ижод завқини улашганлиги билан аҳамиятли бўлди.
 
Шоир Шойим Шерназар 63 ёшдаШоир Шойим Шерназар 63 ёшдаШоир Шойим Шерназар 63 ёшдаШоир Шойим Шерназар 63 ёшда
 



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар