ЯХШИЛИК ҚИЛ, ДАРЁГА ТАШЛА

Бугунги тадбир ота боболаримиз айтган, айтибгина қўймай ҳаёти давомида амал қилиб келган ибратли ҳикматнинг ҳаётдаги кўриниши бўлди десам ишонаверинг. Сабаби тиниб- тинчимас ижодкор, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, публицист адиба Салима Умарова ташаббуси билан Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, маҳоратли таржимон Вафо Файзуллоҳ, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Шойим Шерназар, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва журналист Руслан Сабуров, журналист Озод Мустафоевлар кўмагида, вилоятимизда яшаб ижод қилган, вилоят адабий муҳити ривожига камтарона қалами, чақмоқдек сўзи билан ҳисса қўшган, бугунги кунда орамизда бўлмаган устоз ижодкорлар ҳамда ҳаёт шамлари эрта сўнган ижодкор ёшларни эслаб, уларнинг муборак руҳларини шод айлаш мақсадида "Армоннинг бунчалар ранги кўп” номи билан чоп этилган китобнинг тақдмотига бағишланди.
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб тухфа бўлган мазкур китобнинг навбатдаги тақдимоти Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида ташкил этилди. Тадбирда маҳаллий ижодкорлар, журналистлар, маҳалла фаоллари, фаол китобхонлар Ёзувчилар уюшмаси аъзолари устоз Одил Ҳотамов, Салима Умарова, Вафо Файзуллоҳ, Шойим Шерназар, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Ҳулкар Ғаффоровалар ўз фикр мулоҳазалари билан иштирок этишди.
Дастлаб китобнинг асосчиларидан бири, устоз Салима Умарова мазкур китобнинг дунёга келиши, ижодий жараёнлар ҳақида гапириб ўтдилар.
"Бу китобга кирган қалам аҳлининг кўпчилиги бизга устозлик қилган инсонлардир.Аслида юрт, фидоий одамлари билан юрт, илм маърифат йўлида Ҳазрат Навоийдек инсонларга муҳтожмиз. Инсон, карвон ўтгандек дунёдан ўтаркан, ундан фақат боқий Сўз қолиши барчамизга маълум.Шундай экан яхшилик бизни бирлаштирсин, яхшилик улашиб яшайлик!” – дея самимий фикрларини изҳор этди устоз Вафо Файзуллоҳ.
"Хотира деганда инсоннинг етмиш икки томири титраб кетади.Инсонни тиригида қадрламоқ бир ҳикмат.Ўтганларини хотирлаш фазилат, зиммамизда турган қарздир.”- дея таъкидладилар устоз Одил Ҳотамов.
Шундан сўнг тақдимот маросими иштирокчилари китоб ҳақида илиқ ва самимий фикрларини билдиришди.Хотирланган ижодкорлар ва уларнинг ёрқин ижоди ҳақида тўхталдилар. Маърифат ва одамийлик сабоғи улашилган тадбир устозлар дуоси билан якунланди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга ушбу хотира китоб тарқатилди.

Ҳулкар Ғаффорова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими бош мутахассиси


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар