АБДУЛЛА ОРИПОВ ВА ЎТКИР ҲОШИМОВ АСАРЛАРИ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 12 май куни, Вилоят "Баркамол авлод” маркази йиғилишлар залида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири  Абдулла Орипов ҳамда Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан "Абдулла Орипов издошлари” ҳамда "Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.
Танловнинг туман-шаҳар босқичларида фахрли биринчи ўринни эгаллаган 22 нафар ўқувчи ёшлар танлов Низомида белгиланган шартлар асосида беллашдилар. 
 "Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” танловининг вилоят босқичида:  
1- ўрин - Навоий шаҳридаги 11- мактабининг 8-синф ўқувчиси Санақулова Нигина, 
2- ўрин - Навбаҳор туманидаги 5-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Хайриева Маъсума,
3- ўрин - Қизилтепа туманидаги 26-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Отамуродова Мунисалар муносиб топилди.
Шунингдек, "Абдулла Орипов издошлари” танловининг вилоят босқичида эса
1- ўрин - Навбаҳор туманидаги 29-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Тоирова Лола, 
2- ўрин - Навоий шаҳридаги 16-мактабининг 11-синф ўқувчиси  Ғиёсова Зулфизар,
3- ўрин - Кармана туманидаги  4-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ахтамова Шаҳзодалар муносиб топилди. 
Танлов ғолиблари Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими томонидан китоблар ва хомийларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Фаол иштирокчилар ҳам ташаккурнома ҳамда бадиий китоблар билан тақдирланди.


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар