26-март куни Навоий давлат педагогика институти "Чет тилар факултети”да бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда факултети талабаларининг маъфкуравий иммунитетини ошириш ва уларни китобхонлик ҳамда бадиий ижодга, бадиий таржимага қизиқишларини ошириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими етакчи мутахассиси, ёш ёзувчи Жамшид Бердиев ҳам иштирок этиб, ёшларни Халқаро "Зомин” семинари, тегишли йўналишлар, саралаш босқичларида иштирок этиш тартиби ва семинарнинг ёш ижодкорлар ижод йўлидаги аҳамияти, мазмун-моҳияти бўйича талабаларга батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш, ахборот хафвсизлигига оид тавсияларни бериб ўтди.