Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ шоири,
Олий Мажлис Сенати аъзоси С.С. Саидовга
Ҳурматли Сирожиддин Салохович!
Навоий давлат педагогика институти профессори, филология фанлари доктори Абдуҳамид Холмуродов бугун Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят Бўлими қошидаги "Онажоним шеърият” тўгарагининг28 нафар аъзоси билан Ўзбекистон Халқ Ёзувчиси Эркин Аъзамовижодининг ўзига хос қирралари ҳақидаонлайн даврасуҳбати ташкил этди.
Навоийшаҳар ҳокимлигининг "Навоий зиёси” газетаси муҳаррири ўринбосари Ўрол Саноқулов Навоий шаҳри бўйича, "Хатирчи ҳаёти” газетасимуҳаррири Анвар Ҳосилов Хатирчи тумани бўйича, Нурота тумани газетаси муҳаррири Лазиз БозоровНурота тумани бўйича тарихий шахслар исми-шарифи билан аталувчи географик жой номлари объектлари ҳақида аниқ фактлар асосида кўмакбердилар.
Навоий вилоят ҳокими номига Бўлим қошидаги Бадиий Кенгаш аъзоларининг сўровига асосан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ бахшиси Муҳаммадқул ўғли Пўлкан шоир номидаги Ижод мактабини Навоий шаҳрида ташкил этишни сўраб хат орқалимурожаат қилинди.
Бўлим қошидаги 5 та телеграмм каналига Ёзувчилар уюшмаси марказий аппарати масъул ходими Фозил Фарҳоднинг тавсиялари, вилоят ижодкорларининг навбатдагиижодий машқлари ,шунингдек, баҳорги экин-тикинлар ҳақида боғбонлар маслаҳатлари жойлаштирилди.
Ҳурмат билан,
Баҳриддин Садриддинов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раҳбари.
"20” апрель, 2020 йил. Навоий шаҳри.