7-октябр куни Навбаҳор туман ҳокимлиги ҳамда вилоят “Нуроний” жамғармаси Навоий вилоят кенгаши ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилишини, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилинишини ва аҳолига  носоғлом ақида сингдирилишининг  олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш  ҳамда уларни  "Жаҳолатга қарши маънавият билан курашайлик!”  лойиҳасига жалб этиш мақсадида  бугун 7-октябр куни   Навбаҳор  туман ҳокимлиги  ҳамда  вилоят "Нуроний” жамғармаси Навоий вилоят кенгаши ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди. 
       Тадбирда меҳнат фахрийлари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, отинойилар, туман имом-хатиби, ёшлар вакиллари иштирок этди. Давра суҳбатида бугунги дориломон кунларимизга ёт бўлган ҳар қандай ғояларга қарши кураш, айниқса диний экстремистик оқимларнинг олдини олиш,  ҳали ҳаётий кўникмаларга эга бўлмаган ёшларнинг бу каби сароб ғояларга алданиб қолишининг олдини олиш тўғрисида қизғин мулоқотга киришилди. Шунингдек, яқинда Парламентимиз томонидан қабул қилинган тўйлар, маросимларни ихчам ва камчиқим қилиб ўтказиш, уларни ким ўзарга ташкил қилмаслик, исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган Низом талабларига риоя қилишга эътибор қаратилди. Гарчи ушбу Низом келгуси йилнинг 1 январидан кучга кирадиган бўлсада, унга ҳозирдан замин тайёрлаб бориш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. 
          Тадбирдан сўнг бир пиёла чой устида суҳбатлар давом этди.


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар