3 октябрь куни Навоий гарнизонида ёш аскарларнинг ҳарбий Қасамёд қабул қилиш
- 09.10.2019, 10:48,
- 839,
- Ахборот
3 октябрь куни Навоий гарнизонида ёш аскарларнинг ҳарбий Қасамёд қабул қилиш тантанасига кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда таниқли ижодкорлар таклиф этилди. Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев, вилоят ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Содиқова, Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раҳбари Б.Садриддинов, "Ижод” Жамоат фонди вилоят Бўлими раҳбари А.Ҳасанов, Навоий шаҳридаги "Бунёдкор” маҳалласида яшовчи фуқаро Э.Алиназаров ҳамда сўзга чиққан ота-оналар ҳарбий қасамёд қабул қилишга шайланган ёш аскарларни муборакбод этишиб, Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлишини тиладилар.
Ҳарбий оркестр янграб, аскарлар сафга тизилгач, навбат билан ҳарбий қасамёд қабул қилиш тантанаси бошланди. Ҳарбий қасамёд қабул қилган ёш аскарларга ҳарбий гувоҳномани топшириш тантанасида 7 нафар таниқли ижодкорлар ҳозир бўлишди.
МАВЗУГА ОИД ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР: