20 сентябрь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да

 

 

 

 

20 сентябрь куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да "Ибратли оила” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур кўрик-танловнинг асосий мақсади жамиятимизда оила институтини мустаҳкамлаш, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб боришдан иборатдир.

Таниқли ижодкорлар ҳакамлик қилган ушбу танловда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан 10 та намунали оилалар иштирок этиб, танлов Низомда кўрсатилган 4 та шарт бўйича ижодкорлик қобилиятларини намоййиш этган ҳолдабеллашдилар.

Беллашув натижаларига кўра аниқланган ғолиблар ва барча иштирокчиларга вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Маҳаллалар кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими, вилоят "Нуроний” жамғармаси, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Касаба уюшмаси ташкилотлар бирлашмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Гулмира Шодиева,

Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими етакчи мутахассиси



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар