9 сентябрь куни Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши қошидаги "Камалак” болалар ташкилоти томонидан "Ёш ижодкорлар гурунги” уюштирилди. Ёш ижодкор, "Мардўғлон” давлат мукофоти совриндори Иброҳимжон Ғаффоров ёшлар гурунгида чиқиш қилиб, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан олдинга сурилган бешта муҳим ташаббус бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида ижодий тўгаракларни Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими ёрдамида жонлантиришни таклиф қилди. Вилоят ижодкорлари, журналистлар, Навоий давлат институти профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқий тарғибот идоралари ходимлари ҳамда "Камалак” болалар ташкилоти туман ва шаҳар бўлимлари сардоралар ииштирок этган ушбу анжуман қизғин руҳда ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими етакчи мутахассиси Гулмера Шодиева”Болаларда ижодкорликни эрта аниқлаш ва тарбиялаш тўғрисида” маъруза қилди. Ёш ижодкорлар мушоирасида Ватан ҳақида шеърлар ёд айтилди.