4 мартдан 7 мартгача

 

2 март куни бир гуруҳ ижодкорлар Б.Садриддинов бошчилигида таниқли публицист адиб,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамдам Эшонқуловни қутлаб унинг хонадонига ташриф буюришди. ( 2 ой шифохонада даволанди!)

4 март куни Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят Бўлими томонидан Абдулла Қодирий номидаги ахборот-кутубхона марказида таниқли адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган "Жасоратли сўз соҳиби” деб номланган хотира кеча ўтказилди.

Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раҳбари Б.Садриддинов кириш сўзи билан очди.Тадбирда Навоий давлат педагогика институти профессори Абдуҳами Холмуродов ҳамда АКМ директори Рамазон Ражабов томонидан Озод Шараффиддиновнинг адабиётимизга бахшида этилган шарафли умри тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Гулмра Шодиева эса мунаққиднинг адабий-танқидий асарлари тўғрисида батафсил маълумотлар берди. Тадбирга ташриф буюрган Навоий давлат педагогика институти талабалари томонидан Озод Шарафиддиновнинг ўгитларидан парчалар саҳнада ижро этилди.

Мутахассислар томонидан тадбир давомида ёш китобхонлар томонидан Озод Шарафиддинов ижодининг ўзига хос қирралари ҳақида берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Тадбир доирасида Озод Шарафиддинов ижодига бағишланган "Ўзбекнинг атоқли фарзанди” номли китоблар кўргазмаси намойиш этилди.

5 март куни Навоий шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш тадбири доирасида Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорликларида анъанавий китоб марафони ва "Энг яхши китобхон ўқувчи” танлови ўтказилди.

Чинакам байрам тусини олган ушуб мактабнинг кириш эшиги олдидан то узун йўлак бўйлаб ташкил этилган кўргазмаларда ўқувчилар томонидан тўгаракларда бажарилган қўл меҳнати маҳсуллари бўлган амалий безак, тасвирий санъат, каштачилик, дўппидўзлик ва кулолчилик каби намуналар кишининг кўзини қувнатади.

Тадбир иштирокчиларини Ёзувчилар уюшмас вилоят Бўлими раҳбари Б.Садриддинов қутлади. Тадбир давомида ҳақиқий ўзбекона -бир хил атласу адраслардан тикилган кийимдаги китобхон ўқувчилар томонидан шеърий айтишувлар, китобхонликликни тарғиб этди. 5-9-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган ушбу танловда вилоятлардан ташриф буюрган мактабларнинг китобсевар ўқувчилари иштирок этди. Танлов давомида иштирокчиларини Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими етакчи мутахассиси Г.Шодиева, Навоий шаҳар халқ таълими бўлими методисти Г.Раҳматова, шаҳар АРМ раҳбари Н.Хушвақовалар одилона баҳолаб боришди. Таништириш, ўзбек адабиёти билимдони, китобхон саводхонлиги ҳамда китобхонликни тарғиб этиш шартлари бўйича муросасиз кечган баҳсларда ғолибликни эгаллаган ўқувчиларга диплом ва эсдалик совға сифатида китоблар тақдим этилди.

 

6 март куни Навбаҳор туман маданият уйида "Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳибаси, ёш ижодкор-тумандаги 25-мактаб ўқитувчиси Сарвиноз Бекбўтаева билан туман ёш ижодкорларининг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни очган вилоят Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлим раҳбари Б.Садриддинов китобхонлик маданиятини тарғиб этиш борасида сўз юритди. Ёш ижодкор Сарвиноз Бекбўтаева Она, Ватан ҳақидаги шеърларидан ўқиди. Мушоирада 21 нафар ёш ижодкор иштирок этди.

Барча иштирокчилар "Навбаҳор тонги” газетасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

6 март куни Навоий шаҳридаги "Фарҳод” маданият саройида 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоят ҳокими Қ.Турсунов бошчилигида тадбир бўлиб ўтди. Тантанада эсдалик совғалари билан тақдирланганлар орасида 7 нафар навоийлик ижодкор аёллар бор.

7 март куни Навоий шаҳридаги "Тинчлик” қўрғонида ёш ҳарбий аскарларни ҳарбий хизматга жўнатиш маросими бўлиб ўтди. Меҳнат фахрийлари , ота-оанлар, шоир ва адиблар ёш аскарларни ушбу тантана билан қутладилар.. Тадбирда сўз олган Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раҳбари, шоир Баҳриддин Садриддинов ёш аскарларни қутлар экан, Ватанни ҳимоя қилиш –ҳар бир фуқаромизнинг муқаддас бурчи эканлигини алоҳида таъкидлади ва ўзининг шеърларидан ўқиди.

 

 

 



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар