Ёзувлар уюшмаси вилоят Бўлими 11-15февраль кунлари вилоят ижодкорларииштирокида қуйидагича маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этишди::
11 февраль куниН-ҳарбий қисмда ташкил этилган навоийхонлик кечасида НДПи профессори Абдуҳамид Холмуродов ҳамда "Зиёкор садоси” газетаси муҳаррири Ҳибия Ўтаганова иштирок этишди.
Шу куни пойтахтдан ташриф буюрган ижодкорлар-"Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф ҳамда шоир Рустам Мирвоҳид билан Навоий педагогика институти талабалари Бобурхонликкечаси ўтказишди.
12 февраль Навоий техника касб-ҳунар коллежида ташкил этилган Бобурхонлик кечасида филология фанлари номзоди Зариф Қувонов иштирок этди.
Шу куни Ўзбекистон Миллий тикланиш демократикпартияси , Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамкорликларида "Навоий ворислари” ёш навоийхонлар танловининг республика босқичи ўтказилди. Таниқли адабиётшунос олилар ва уюшма аъзолари ҳакамлик қилган ушбу тадбир давомида республиканинг 14 вилоятидан сараланган навоийхон ўқувчилар улуғ шоир ғазалларидан ёд айтдилар.
13 февраль- "Навоий ворислари” танлови ғолибларини тақдирлаш тантанаси Навоий шаҳридаги "Фарҳод” маданият саройида бўлиб ўтди. 1-ўринга Тошкент вилояти вакили Шукрулло Зикрияев, 2-ўринга Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 34-мактаб ўқувчиси Лобар Давронова, 2 та 3-ўринга Самарқанд вилояти вакили Дурдона Эсанова ҳамдаСирдарё вилояти вакили Хуршида Акбаровалар лойиқ топилди. Барча иштирокчиларга ва ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
14 февраль куни вилоят маданият бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлим ҳамкорликларида вилоят маданият бошқармаси катта залида Бобурхонлик кечаси ташкил этилди. Кечадаҳарбийлар ва талабалар иштирок этди. Дастурга мувофиқ ёш мақомчилар томонидан Бобур ғазаллари билан ижро этиладиган қўшиқлар танлови ташкил этилиб, таниқли ижодкорлар ҳакамлик қилишди.