4-9февраль

 

4 февраль куниЁзувчилар уюшмаси Навоий вилоят Бўлими , Навоийвилоят ҳокимлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган "Навоийлик ёш навоийхонлар” аънавий китобхонлик танловининг финал беллашуви бўлиб ўтди. Вилоят Ахборот кутубхона марказида ташкил этилган ушбу беллашувда вилоят халқ таълими тизими , касб-ҳунар бошқармаси тасарруфидаги ўқув юртларидан сараланган 38 нафар ғолиб ўқувчилар улуғ шоир ғазалларидан ёд айтишдилар, достонларидан парчаларни шархладилар, "Алишер Навоий ғазалларида Ватанпарварлик мадҳи” мавзуида иншо ёздилар.

Шу куни Навоий шаҳридаги санъат галереясида вилоят мўйқалам соҳибларининг Алишер Навоий асарларига ишланган суратлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

6 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган "Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзуида 3-Халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади. Анжуман ишида 16 мамлакатдан ташриф буюрган хорижлик навоийшунос олимлар қаторида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Бахтиёр Назаров, академик Наим Каримов , адабиётшунос олимлардан Адҳамбек Алимбеков, Эргаш Очилов, Султонмурод Олимов каби олим ва ижодкорлар ҳам иштирок этди. Конференция бошланишида Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят Бўлими , Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган "Навоийлик ёш навоийхонлар” аъанавий китобхонлик танлови финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Танлов Низомига кўра :

3 нафар ёш китобхон: Зарафшон шаҳридаги 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муродуллаева Маржона 190 балл билан;

Навоий давлат педагогика институти талабаси Саъдуллаева Моҳира 190 балл билан;

Навбаҳор туманидаги 34-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Нодирқулова Маржона 274 балл билан 3-ўринни эгаллашди ва биттадан ноутбук билан тақдирландилар.

2 та 2-ўрин эгалари:

-Навоий шаҳридаги 11-мактаб 9-синф ўқувчиси Жалолова Лобар 275 балл билан ҳамда Навбаҳор туманидаги 34-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Давронова Лобар 285 балл билан биттадан комьпютер билан тақдирландилар.

1-ўринни 301 балл билан эгаллаган Кармана туманидаги 28-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ҳамроева Комила Президент совғаси -"Спарк” автомобили билан тақдирланди.

6 февраль куни Кармана туманидаги вилоят Халқ таълими бошқармасига қарашли АРМда Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан"Навоий орзуси ушалмоқда” номли маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир режасига кўра туман мактабларидан сараланган 40 нафар ўқувчи улуғ шоир ҳаёти ва ижодига оид танловда беллашдилар.

7 февраль куни Навоий давлат педагогика институтида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирда бир гуруҳ навоийшунос олимлар улуғ шоир ижодининг ўзига хос қирралари ҳақида маъруза ўқиди. Шоир ғазаллари асосида талабалар томонидан баҳру-байт мусобақаси уюштирилди.

8 февраль куни бир гуруҳ ижодкорлар турли меҳнат жамоаларига навоийхонлик тадбирларига жалб этилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раҳбари Баҳриддин Садриддинов улуғ шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди. "Ҳамширалар” ва "Меҳрибонлар” гуруҳлари ўзаро баҳру байт мусобафқасида беллашдилар. Фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар