18-25 январь Ҳисоботи

12 январь куни Навоий шаҳрида ташкил этилган "Ватанпарварлар майдони” да Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят мудофаа бошқармаси билан ҳамкорликда мактаблар ўқувчилари иштирокида мулоқотлар уюштирилди. Зобитлар кузатувида ўқувчилар жанговар техникалар билан таништирилди. Сайл дастурига кўра ижодкор ўқувчилар томонидан "Менинг аскар акам бор” рукнида ҳарбийлар олқишланган шеърлар ўқилди.

13 январь куниНавоий шаҳрида ташкил этилган "Ватанпарварлар майдони” да Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Ватан ҳимоячилари билан биргамиз!” номли халқ Сайли уюштирилди. Жанговар техникалар намойиши ташкил этилиб, палаткаларда аскарлар таомлари кўргазмасига ёшлар таклиф этилди. Ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари билан ёшлар мулоқоти давомида "Мен ҳарбий бўламан!” мушоираси уюштирилди.

14 январь куни бир гуруҳ ижодкорлар соат 7.30дан кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда вилоят ҳокими Қ.Турсунов бошчилигида Карманадаги Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб вилоятда ўтказилаётган тадбирларга 27 нафар таниқли ижодкор жалб этилди.

15 январь Ички ишлар Вазирлигига қарашли Навоий академик лицейида "Посбонингман,муқаддас Ватан!” номли маънавий маърифий тадбир уюштирилиб, ниҳояида шу мавзуда иншолар танлови ўтказилди. Фаол ижодкор ўқувчилардан 7 нафари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

16 январь куни Навбаҳор туманидаги "Бешрабод” қўрғонидаги марҳум шоир ва таржимон , Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сулаймон Раҳмон болалиги ўтган уйда бу ижодкор билан видолашувда марҳумнинг қавму қариндошларига вилоят ҳокимлиги ҳамда бирн гуруҳ ижодкорлар томонидан чуқур таъзия изҳор этилди. Марҳумнинг сурати четига қора лента тортиб қўйилди.

17 январь куни вилоят марказидаги Алишер Навоий номи билан аталадиган мактабда "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурч!” номли адабий кеча уюштирилди.

Тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилган ҳарбий аскарлар билан ўқувчиларнинг эркин мулоқотлари уюштирилди. "Менинг аскар акам бор!” иншолар танлови ташкил этилиб, 3 нафар ғолиб ўқувчига эсдалик совғалари топширилди.

18 январь куни авоий давлат педагогика институтида "Навоийлдик ёш навоийхонлар” танлови уюштирилди. Талабалар улуғ шоир ғазалларидан ёд айтиш мусобақасида ҳамда”Фарҳод –фидойи шахс” мавзуида иншолар танловида беллашдилар.



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар