24-28 декабр Ҳисоботи

 

 

24 декабрь куни Навоий шаҳар "Баркамол авлод” болалар марказида фуқаролар йиғинлари ўртасида "Китоб – эзгулик ва маърифатга етакловчи маёқ” шиори остида "Энг фаол маърифат тарқатувчи фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Танловда Навоий шаҳридаги 11 та МФЙ раиси, котиби ва посбонлари иштирок этишди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими мутахассиси Г.Шодиева, Навоий шаҳар АРМ раҳбари Хушвакова Нафиса, Навоий шаҳар Оила Маркази раҳбари Л.Ҳайдарова, Навоий шаҳар маҳалла жамғармаси раиси А.Пирназаров ҳакамлик қилган ушбу танловда "Турон” маҳалласи жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Танлов шартлари оралиғида маҳаллалардан ташриф буюрган болажонлар ўртасида шеърият мушоираси ўтказилди ва уларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан китоблар тақдим этилди.

 

25 декабрь куни Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи” фаоллар залида "Media makon – Медиа пространство” газетаси таҳририяти ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими ҳамкорлигида ёш ижодкорлар ўртасида эълон қилинган "Ижодим сенга, Ватан!”ижодий ишлар танлови бугун ўз якунланди. Танлов шартларига кўра дўстлик, ота-она, китоб, тинчлик, энг яхши касб эгалари, миллий ҳунармандчилик, экология мавзулари бўйича ижодий ишлар қабул қилинди. Таҳририятга 28 нафар ўқувчилардан қирққа яқин шеър, ҳикоя, мақолалар келиб тушди. Бу танловнинг мақсади ёшлар орасида истеъдод соҳибларини топиш, уларни рағбатлантириш, Она Ватанга, ота-онага, табиатга, ижодга, китобхонликка меҳр уйғотишдир. 1-ўринни Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети талабаси Эъзоза Олимова, 2-ўринни Навоий шаҳридаги 16-умумтаълим мактаб ўқувчиси Интизор Холмуродова ва Конимех туманидаги 9-сонли мактаб ўқувчиси Жасмина Алимова, 3-ўринни Навоий Давлат педагогика институти талабаси Зарина Ашурова эгаллади. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

26 декабрь куни Навоий шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят Бўлим раҳбари Баҳриддин Садриддинов бошчилигида бир гуруҳ таниқли ижодкорлар ушбу ҳарбий қисм ёш аскарлари билан "Алпомиш” достони бўйича давра суҳбати ўтказишди. Ёш аскарлар "Алпомиш-оғам менинг” мавзуида учун шахсий фикр баён этишди. Достонлардан парча ёд айтган аскарларга эсдалик совғалари топширилди.

27 декабрь куни Навоий вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими ҳамкорликларида "Зулфияхоним қизлари” клубининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Навоий шаҳридаги Ёшлар маркази кичик фаоллар залида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Ёзувчилар уюшмаси вилоят Бўлими раҳбари Б.Садриддинов, "Маънавият кўзгуси” газетаси бош муҳаррири ўринбосари , шоира Нигина Матрасулова атоқли шоира Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилдилар. Зулфияхоним қизлари мушоирасида 23 нафар навоийлик ёш ижодкор иштирок этди. Иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

28 декабрь куни Навоий шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда бир гуруҳ ёш ҳарбий аскарларнинг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тантанада шоир ва адиблардан Бобонор Нортожиев, Абдуҳаким Ҳасановлар ёш аскарларни яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ҳарбий Қасамёдни қабул қилганликлари муносабати билан муборакбод этдилар.

 

 



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар