Бош саҳифа > Ёш ижодкорлар > Бахтигул Мирзақулова шеърий тўплами

Бахтигул Мирзақулова шеърий тўплами


5-10-2018, 12:54. Муаллиф: admin

 

СЕВИБ ЯШАЙВЕРАМАН


Дунё кемтигида кам нима,

Кўзларда кўринган нам нима,

Севмасангиз менга ғам нима,

Сизни севиб яшайвераман.

 

Қалбимда ёнган бир чироқ,

Мени йиғлатмас ҳеч фироқ.

Хафа бўлманг, сиз бироқ,

Сизни севиб яшайвераман.


Ўзга санам қадрига етаверинг,

Йўлларини чаманзор этаверинг,

Нима бўпти, кетсангиз кетаверинг,

Сизни севиб яшайвераман.

 

Юрак бошини савдога солмади,

Тўйингиз бўлсада тан олмади,

Ортда мен қолдим,кўнгил қолмади,

Сизни севиб яшайвераман. 

 
Бахтигул Мирзақулова seni-sevib-yashayveraman.pdf  

Ортга қайтиш