|
Фахриёр Бахтиёров - 2002 йил туғилган.
Навоий шаҳридаги 7-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.
Шеърлари матбуотда эълон қилинган. |
ИККИНЧИ МАКТУБ
Ёздим бир қизга мактуб, Жуда ҳам хурсанд бўлди. Лекин унинг акаси, "Дуэл”га таклиф қилди.
Ғоз юриб борган эдим, Таъзиримнии хўп едим. Пешонам ҳам шишгандай- Аммо, афсус ,демадим.
Мактубимни йиртмагин, Эй қиз , у ютуғимдир. Пешонамдаги ғуррам- Иккинчи мактубимдир! |
РИНГ
Боксёрларнинг сафида, Мен ҳам турмоқчи бўлдим. Кучим етган болани Боплаб урмоқчи бўлдим.
Ўзимни бир синай деб, Беллашувга йўл олдим. Мусобақа бошлангунча, Орага кириб олдим.
Мусобақа бошланди, Рақибга солдим човут. Ғирромлигим кетмади- Дарров бўлдим "накаут”. |
АРАЗ
Жавобингни айт, менга- Ёқаманми-ёқмайман? Эндими, аразимдан "Диссертация” ёқлайман!
Уйга вазифаларни Энди кўчираолмайман, Юрагимдан аламни Энди ўчиролмайман.
Араз нигоҳим билан, Таъзирингни бергайман, Қайга борсангбор, майли- Олган қарзим бермайман.
Қайтмайман мен партангга, Ўзинг яқин келсанг ҳам. Кулчангни қайтармайман- "Тешиб чиқсин”, десанг ҳам! |
БОҒЧАДА
Қўғирчоқдай учта қиз Учар эди арғимчоқ, Биттаси арғимчоқдан Йиқилиб тушди шу чоқ.
Ерга ўтириб секин, Йиғламоққа бошлади. Қизгинанинг кўз ёши Юрагимни ғашлади.
Охири чидамадим- Қизча ёнига бордим, Сал-палгина юпатиб- Унинг кўнглини олдим.
Энди ҳар кун ,ҳар доим, Кенг осмонни қучяпмиз. Қизча йиқилмасин деб- Арғимчоқда учяпмиз! |