АРМОН
Шеърият, дилимнитор қилиб чертдинг, Титроқ қўлимбилан юзинг силайман. Менинг шеъримнисен ўқимай кетдинг, Дилда армонбўлдинг Тўра Сулаймон.
Дунёга кечикибкелганман чоғи, Ортига қайтариббўлмас карвонни. Юракда ҳилпирарўкинч байроғи, Кўриш армонбўлди Шавкат Раҳмонни.
Гулларга бурканганбоғларни кўрдим, Райҳонлар чорладиқўлларин чўзиб. Боғда мажнунтолларсочини ўрдим, Дилда армонбўлдиннг Муҳаммад Юсуф.
|
Дардимга давони қайдан топаман,
Энди гўр тузутар юрак букурни. Дунёдан ранжидим, ундан хафаман, У мендан қизғонди Назар Шукурни.
Ўзимнинг армоним каммиди ахир, Ҳаётдан кўраман қачон шафқатни. Армонга қўшилди яна бир сатр, Жаннат олиб қўйди Саид Аҳмадни.
Ололмаганларим дуо, оқ йўлин, Насиб қилса боргум жаннатга бориб. Худодан сўрайман дуода қўлим, Армоним бўлмасин Абдулла Ориф. |