Жасурбек РАЗЗОҚОВ-1999-йил 18 мартда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Ҳозирда Навоий кон металлургия комбинатида ишлайди.
СЎЗ
Нима деб овутай қай сўзни айтай
Кўнглингда абадий битмас жароҳат
У сени унутган кел эслатайлик
Шаҳарга қишлоқдан жўнатамиз хат.
Яширма барчасин борлигича ёз
Қалбингнинг кўчаси бузилганини
Бағримдан сел оқди дегин ва яна
Симёғоч симлари узилганини
Бехабар қолмасин майли шуни ёз
Беғам сузаверсин бахт уммонида
Меҳирли кўзлари кузатиб турсин
Айрилиқ қўшилиб оқсин қонида
Қўяқол барчасин ёр-ёр ҳақда ёз
Қаршилик қилма кўп бўлмагин қўрқоқ
Сенинг бахтингни у бир кўриб кетсин
Шаҳарни тўйинга айтамиз қишлоқ
****
Шеърим қил устида тургандек гўё
Ҳозир кимдир уни ёқиб юборар
Севгига қанча шеър ёздим рост рўё
Лекин онам учун ёзмабман асло
Шеър ёзиб мен катта гуноҳ қилдиму
Онамнинг кўнглини кўтаролмадим
Севги дея қоғозга қалам солдиму
Лекин онам учун ёза олмадим
Майлигаўтлардаёқингшеърларим
Ёнибкулбўлсинлармайлигабари
Хафабўлсаҳамкиэндишеърларим
Севгимухаббатданкетаманнари
Яна қанча яшаб қанча ёзаман
Буни ёлғиз худо билади
Энди мен ёзган барча шеърларим
Мавзуси фақат она бўлади
ҚАЛАМ
Гоҳи тушларимга бесўроқ кириб
Қалбимни тирнайди ўша илҳомлар
Мажнунтол тагида сочларин ўриб
Гоҳи йиғлаб қолар ўша санамлар
Мен шоир эмасман сўраманг мендан
Севги ҳақидаги шеърларим ёлғон
Эй ёлғончи ошиқ кетақол мендан
Ортимдан ҳайқирар бутун бир осмон
Ўзимнику ўзим унутиб қўйдим
Кунларим ўтмоқда хомушдан хомуш
Илҳом париси деб бир қизни суйдим
Энди у гўзал ҳам бизга нотаниш
Дардимни-ку кимга айтишим билмай
Мажнунтол тагида турибман ҳамон
Шоир эмасман-ку лекин қаламим
Ёзишдан тўхтамас келавер илҳом...
ПУШТИ РЎМОЛ
Тиришади совуқдан танам
Икки кўзим ухлайди ҳамон
Қўшни қизнинг висоли чорлаб
Югураман пахтазор томон
Югураман кўксим ҳапқириб
Тезроқ етиб бормоқ истагим.
Оч қорнимни тўқлаб боради,
Қурт ва майиз тўла чўнтагим,
Дала қизғин пахтазор аро
Кўз ташлайман толнинг тагидан
Тополмайман юзлари ёпиқ
Қидираман рўмол рангидан
Пахтазорда ўт бўлиб ёнар
Кўзим тушар пушти рўмолга
Бундан юрак озроқ тин олар
Қўл силтайман қартайган толга
Ҳайқираман исмини айтиб
Қўлларидан тутмоқ истагим
Шошқалоқлик қилиб бу сафар
Онасидан тарсаки едим,
Сўнг англадим адашганимни
Айтиб берди менга холаси
Бугун у йўқ, пушти рўмолни
Ўраб келган унинг онаси.
ЎРТАКАШ
Кўнгил бир эрисин кўзга ёш тўлсин
Давра қизир бугун ҳаммамиз, саркаш
Синфдош гўзалнинг бахтини тилаб
Ҳеч ким айтмагандан, ўқи ўртакаш.
Тўкилсин юракдан минг йиллик ғамлар
Бағримга ин қурган сўз кетсин нари
Муҳаббат дод десин кўз ёшларидан
Шунда сеникидир олқишнинг бари.
Исмини қўшиб айт, бевафо деб айт,
Шунда зир титрасин қирмизи лаблар.
Етти йиллик севги сен эски эртак
Энди таскин топмас ўксиган қалблар
Сендан бир ўтинчим илтимос ҳам шу
Юрагим тун-у кун ўзингсан дардкаш
Микрафонни ўзим олмасдан туриб
Ҳечким, айтмагандан ўқи ўртакаш...
М...га
Одатим-хаёлга ботаман узоқ
Дунёда ҳаммани унутиб қўйиб
Бўронлари тинган қалбимда бироқ
Юрибман ёмонни яхшига йўйиб
Унда юрагим ҳам сени соғинган
Қийнайди мени бу гумонлар қаҳри
Ким билан қаерда нималар қилган
Тилидан томади илоннинг захри.
Ўзга гўзалларнинг қўлидан тутсам
Сен беғам остида қувноқсан мудом
Бўлди мени тинч қўй керакмас дейсан
Ва лекин севасан севгинг бир атом!!!
СЎЗ
Навоийлик Алишерга
Мен шундай яшадим, сўзни ўқ билиб
Ва ўқлар яралаб кетди неча бор
Ўзимга ишондим йиқилдим турдим
Лек дўстлар кўп эди ўқлари бисёр.
Отилган сўзларни йиғдим саноқсиз
Мен буни ҳис қилдим кўнгил тўрида
Мен отган сиз отган ўқларни кўриб
Навоий тик турган балки гўрида.
КЕЧИКИШ
Эски уй биз турар кўчанинг боши
Бир йилки тун-у кун ўчмайди чироқ
Кун ўтар онанинг тугар бардоши
Билмадим қалбид ақандай бир қийноқ
Кунлари бир заил ўтиб боради
Кўчанинг бошига тикканича кўз
Кўзёшдан остона музлаб қолади
Онани овутмас бирор битта сўз
Ҳар тонг тандир қиздир ўчоққа ўт ёқ
Болам келади деб тайёрлар овқат
Боласин ўйига тушмаган келиш
Боланинг қалбида йўқ эди шафқат
Шаҳарга кетганди уч кунга дея
Бир йил ҳам ўтибди қайтиши гумон
Онанинг тилида бир сўз айланар
Болам қайтса бўлди чиққунича жон
Кун қуёшни аста аллалаганча
Бешафқат тун учун бўшатади жой
Болам келади деб она ёнидан
Бераҳм ўғилга солиб қўйди жой
Ярим тун жимжитлик қарига чўкиб
Онанинг бардоши етмади чоғи
Бераҳм ўғилни кун бўйи кутиб
Тонга яқин ўчди хоначироғи
Уч кун ўтиб ўғил қайтди қишлоққа
Боланинг кўзида ёнган эди чўғ
Эшикни очди у остона ҳатлаб
Она деб чақирди она эса йўқ
Неча тун кутилди эркатой ўғил
Кўз ёшлар қарига чўкиб кет хона
Сен сабр бардошнинг гувоҳи бўлдинг
Ўғил қайтди аммо қайтмайди она
ҚИШЛОҚЛИК ОДАМ
Ахир зор эмасдим бу шаҳарчада
Қани ўша қишлоқ ҳу ўша кенглик
Ҳатто қизларнинг ҳам сочлари калта
Қани сочи узун куйлаги енглик
Тўрт девор қароқчи мен унга ўлжа
Тўрттови тун-у кун ейди юракни
Онажон айтинг сиз кесмасин фақат
Бобом эккан ўша қари теракни
Эрта тонг отади яна ўқишга
Бу шаҳар йўллари жуда ҳам равон
Асфальт кўчалардан безиганмикан
Тупроқ кўчаларни қўмсайди тавон
Ҳайқиргим келади оламни бузиб
Ўзича шаҳарлик бошқача қадам
Нигоҳлари таниш кўзлари таниш
Мен сизни танидим қишлоқлик одам
БОЛАЛИК
Болалик ортга ҳеч ҳам қарамай
Кетаяпсан бугун алвидо айтиб
Ёшим ўтиб қолсам ишга ярамай
Келасанми шунда бир бора қайтиб
Болалик бунча қайга шошяпсан
Кетмагин мени ёлғиз қолдириб
Вақт тулпорига қамчи соляпсан
Оғриқдан дод дейди вақт ҳам ёлвориб.