Салима Умарова ижоди

Салима УМАРОВА -1954 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган.

ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини битирган.

"Дўстлик байроғи” вилоят газетасида мухбир, катта мухбир, бўлим мудири, адабий котиб, Бош муҳаррир ўринбосари, газетанинг ўз мухбири вазифаларида хизмат қилган.

Газета қошидаги "Ниҳол” тўгарагини бошқариб, жуда кўплаб ёшларга журналистика ва бадиий ижод сирларини ўргатган.

1989 йилда "Ўзбекистон” нашриётида "Инсон ҳақида қўшиқ”, 1993 йилда яна шу нашриётда "Қалб дафтари”, кейинчалик пойтахт нашриётларида "Юракнинг ранглари”, "Соғинч саҳроси”, "Райҳон ҳиди”, "Дил тилаклари”, "Менинг келинчак қизим”, "Мунаввар дунё”, "Саодат йўли”, "Суюк қизалоғим, азиз ўғлоним”, Ruhafzo tuygular”, "Саодатли қўрғон”, «Офтобли кунлар» ва бошқа номдаги шеърий ва насрий тўпламлари чоп этилган.

Бундан ташқари "Сўз ташрифи”, "Туташ туйғулар”, "Навоий гулшани”,

"Ким эдигу ким бўлдик”, "Навоийликлар гулдастаси”, "Соҳир туйғулар” каби ўнлаб тўпламларда асарлари киритилган.

"Аёл яратган дунё” китобида ва қатор даврий нашрларда С. Умарова ҳақидаги очерклар чоп этилган.

2001 йилда "Шуҳрат” медали, 2008 йилда "Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

 

Қуйида "Офтобли кунлар” китоби ва муборак Истиқлолнинг 25 йиллиги муносабати билан чоп этилган "Асрагаймиз киприкларда” рисоласининг электрон вариантларини ўқишингиз мумкин.

 

 "Офтобли кунлар" китоби: oftobli-kunlar.pdf



Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими веб-сайтини қандай баҳолайсиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар